A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ваҳий, кашф ва илҳом
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

ВАҲИЙ, КАШФ ВА ИЛҲОМ

Юқорида ваҳий фақат пайғамбарларга (алайҳимуссалом) хос деб айтилди. Пайғамбарлардан (алайҳимуссалом) ўзга кишилар валийликнинг юқори даражасига чиқсалар ҳам, уларга ваҳий нозил қилинмайди. Ҳа, албатта, баъзи пайтда Аллоҳ таоло Ўзининг хос бандаларига баъзи гапларни ташлайди. Лекин  унга кашф ёки илҳом дейилади. Кашф билан илҳом орасидаги фарқ борасида Мужаддиди Алфи Соний (раҳматуллоҳи алайҳ) шундай деганлар:

«Кашф ҳисга тегишли бўлади, яъни кашфда бирор нарса ёки воқеа кўзга кўринади. Илҳом эса  виждонга тегишли бўлади, яъни унда бирор нарса кўзга кўринмайди. Балки  дилга Аллоҳ таоло томонидан бирор сўз ташланади. Шунинг учун илҳом кашфдан кўра ишончлироқдир»[1].

Ваҳийнинг охирги сурати, яъни «Нафасун фир рууъ» зоҳиран илҳомга жуда яқиндир. Чунки  ҳар иккисида ҳам қалбга сўз ташланилади. Лекин  иккисининг ҳақиқати эътибори билан фарқ мавжуд, яъни ваҳий фақат пайғамбар   (алайҳиссаломлар)га хос бўлиши билан бир қаторда, ким томонидан ташланганлиги ҳам маълум бўлади. Ҳоким (раҳматуллоҳи алайҳ) томонидан нақл қилинган ривоятда: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Руҳил қудс шу нарсани қалбимга солди», деганлар. Лекин  илҳомда сўз ташловчи тайин бўлмайди. Фақат аввал маълум бўлмаган нарса дилида пайдо бўлади. Шунга биноан, пайғамбар (алайҳиссаломлар)га  нозил қилинган ваҳийлар юз фоиз ишончли ва уларга амал қилиш фарз бўлади. Авлиёуллоҳларнинг илҳоми эса  яқиний даражада эмас. Шунинг учун илҳом динда ҳужжат ҳисобланмайди ва унга эргашиш фарз эмас. Агар кашф ёки илҳом орқали Қуръон ва суннат кўрсатмаларига мос келмайдиган бирор нарса маълум бўлса, унга амал қилиш ҳеч кимнинг наздида жоиз эмас.


[1]Файзул борий. Ж.I. Б. 19.