A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қай бири қадимийроқ?
PDF Босма E-mail

Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) нозил қилинган Куръони Карим оятлари матни ҳижрий 10 (милодий 632) йилда тўла мукаммал бўлди. Ўша пайтда нозил бўлган сура ва оятлар турли ашёларга кўчирилиб, тартибланмаган ҳолда Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хоналарида бир жойга жамланган эди.

Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) халифаликлари даврида, яъни ҳижрий 11-13 йиллари Қуръон Карим оятларининг ўрама шаклдаги бир нусхасини кўчиришга қарор қилинди. Бу шарафли вазифа йигирма ёшли саҳобий, ваҳий котиби Зайд ибн Собитга юкланди. Зайд ибн Собит мадиналик ансорийлардан эди. Ўн бир ёшида иймонга келиб, ҳамиша Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида юриб, дуоларидан баракот топди. Қатор тилларни ўрганиб, илму ҳикмат соҳиби бўлиб етишди. Мадина шаҳрида Қуръон қироати қоидалари, шариат аҳкомлари ва мерос тақсимоти масалаларида беназир зот эди. Зайд ибн Собит Абу Бакр Сиддиқ топшириғи билан оятларни ўрам-ўрам териларга биринчи бўлиб кўчирган, кейинчалик Мусҳафи Усмонни кўчириш ишларига ҳам бош-қош бўлган.

Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) замонига келиб Ислом динимиз шарқда Хитойгача, ғарбда Андалусия (Испания)гача етиб борди. Ҳижрий 13-24 йиллар оралиғида Ислом давлати ҳудуди ниҳоятда кенгайди. Араблардан ташқари, Ажам ўлкаларидаги халқлар ҳам Ислом билан шарафланишди. Бу эса Қуръони Каримнинг ягона қурайш лаҳжасидаги «андоза расми-хат имлодаги» (эталон) нусхасини кўчириш заруратини юзага келтирди.
Бу тарихий иш учинчи халифа Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) даврларига тўғри келди. Ҳижрий 25 йили асҳоби киромдан катта бир гуруҳ назорати остида, дақиқ текширувлар натижасида Қуръони каримнинг ягона андоза нусхаси кўчириб ёзилди. Тери саҳифаларнинг иккала юзасига ҳам матн ёзилиб, барча саҳифалар муқова орасига олинди. Қуръони Каримнинг китоб шаклидаги бу нусхасига «Мусҳафи Имом» деб ном берилди. Тери варақларга ёзилган Қуръон нусхасининг энг биринчи намунаси Ҳазрати Усмонга нисбат берилиб, «Мусҳафи Усмон» атала бошлади. Хаттотларга ана шу мусҳафдан бир неча нусха кўчиртириб, Ислом етиб борган турли ўлкаларга юборилган. Бугунги кунда Ҳазрати Усмон мусҳафларидан нодир бир нусха Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида авайлаб сақланмокда.

Лангар Қуръони эса милодий саккизинчи асрда номаълум бир хаттот томонидан кўчирилган нусха бўлиб, у қайси саҳоба кўчириб ёзилганини айтишга илмий асослар йўқ. Бу нусхада тўлиқ бўлмаса-да, ҳамма ҳарфларнинг нуқта-белгилари қўйилган. Нусха Кашқадарё вилоятининг Лангар қишлоғида сақланиб келингани учун «Лангар Қуръони» номи билан машҳур бўлган. Унинг 16 варағи Ўзбекистонда, 82 варағи Санкт-Петербургда сақтанмоқпа. Доктор Ефим Резван Петербургда Лангар Куръони варақларининг мажмуасини рангли китоб ҳолида нашр эттирган. Бу нашрнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида ҳам бир нусхаси мавжуд.

Мазкур мусҳафларнинг Марказий Осиёга келтирилгани ҳақидаги тўлиқ маълумотлар марҳум устоз Шайх Исмоил махдумнинг «Тошкентдаги Усмон мусҳафи тарихи» асарида келтирилган. Мазкур китобда соҳибқирон Амир Темур ва аллома Абу Бакр Кдффол Шоший Мусҳафнинг юртимизга келишига алоқадор экани кўрсатилади. Лекин Мусҳафни айнан ким олиб келгани ҳамон жумбоқлигича қолмокда. Бизнингча, Мусҳафни ҳижрий 54 йили Самарқандга муҳожир бўлиб келган Усмон ибн Аффоннинг ўғли Холид ибн Усмон олиб келган, деган фикр илмий асосга эга. Самарқанддаги Хожа Абду Дарун мақбараси айнан Холид ибн Усмонга мансуб меъморий ёдгорликдир.

Фотима Ҳабибуллоҳ қизи ҲАҚБЕРДИЕВА

Манбалар:
1.    Шайх Исмоил Махдум. «Тошкентдаги Усмон Мусҳафи тарихи», Т., «Мовароуннаҳр», 1995, 37—41-б.
2.    Холид Муҳаммад Холид. «Рижалун ҳавлар Расул», Байрут, «Дорул фикр», 387—393-бетлар.