A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Муфассал ҳақида
PDF Босма E-mail

Ҳужурот сурасидан  Нос сурасигача  бўлган суралар «Муфассал» суралар, дейилади. Уламолар иттифоқига кўра, «Муфассал»нинг охири Нос сурасидир. Бунда ихтилоф йўқ. Аммо муфассалнинг боши қайси сура экани борасида уламолар турли фикрларни айтишган. Ҳанафий, моликий, шофеий уламолар ва ҳанбалийлардан Ибн Уқайлга кўра, «Муфассал»нинг боши Ҳужурот сурасидир. Ҳанбалий уламоларга кўра, «Муфассал»нинг боши Қоф сурасидир. Заркаший муфассалнинг боши қайси сураси экани борасида фуқаҳолар томонидан айтилган ўн икки қавлни келтирган.

Бу қисмдаги суралар қисқа ва жамловчи бўлгани учун «Муфассал» дейилади. Шунингдек, «Муфассал»да мансух қилинган оятлар кам. Шу сабаб «Муфассал» «Муҳкам» ҳам дейилади. Саид ибн Жубайрдан ривоят қилинади: «Сизлар «Муфассал» деб атайдиган қисм «Муҳкам»дир. Ибн Аббос: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам, вафот этганларида мен ўн ёшли бола эдим. Ўшанда «Муҳкам»ни ёдлагандим», деган» (Бухорий, Аҳмад ва Табароний ривояти).
«Муфассал» уч қисмга бўлинади:
1. Узун «Муфассал»: Ҳужуротдан Буружгача бўлган суралар.
2. Ўрта «Муфассал»: Буруждан Баййинагача бўлган суралар.
3. Қисқа «Муфассал»: Баййинадан Носгача бўлган суралар.
Уламолар иттифоқига кўра, «Муфассал»да учта сажда ояти бор. Биринчиси Нажм сурасининг охирида. Иккинчиси Иншиқоқнинг 11-оятида. Учинчиси Алақ сурасининг охирида.