A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тиловат қилинган ва тиловат қилинмаган ваҳийлар
PDF Босма E-mail

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га нозил қилинган ваҳийлар икки қисмга бўлинади.
1. Қуръони Карим  оятлари
Оятларнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган бўлиб, ҳимоясини ҳам Аллоҳ таоло Ўзи зиммасига олгандир. Бундай ваҳийга тиловат қилинган ваҳий дейилади.

2. Қуръони Каримнинг жузъи ҳисобланмаган ваҳий.
Бу ваҳий Қуръоннинг бир қисми дейилмайди, лекин бу ваҳий воситасида Пайғамбар (алайҳиссалом)га кўп аҳкомлар берилган. Бундай ваҳийга тиловат қилинмаган ваҳий дейилади.
Тиловат қилинган ваҳийда Исломнинг асосий таълимотлари, усуллари, ақойидлари билан кифояланган. Бу таълимотларнинг тафсили ва ҳар бир масалаларнинг бўлак-бўлак баён қилинишлиги тиловат қилинмаган ваҳий орқали Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га баён қилиб берилган. Тиловат қилинмаган ваҳийлар саҳиҳ ҳадислар шаклида сақланиб келади. Бундай тиловат қилинмаган ваҳийлар ҳам Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг қалбларига ташлангандир. Лекин маъноларига таъбир беришлик учун сўзларни Пайғамбар (алайҳиссалом)  ўзлари ихтиёр қилганлар. Яъни лафзи Пайғамбар (алайҳиссалом)га нозил қилинмаган, балки маъноси нозил қилинган. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзлари шундай марҳамат қиладилар: «Менга Қуръон берилди ва у билан бирга унга ўхшаши ҳам берилди». Бундан мурод тиловат қилинмаган ваҳийдир. Ушбу ҳадисда Қуръони Карим билан бирга унга ўхшаш  бошқа таълимотларнинг ҳам зикри келди. Қуръони Каримдан бошқа таълимотлардан мақсад тиловат қилинмаган ваҳийдир.
Демак, Исломнинг асосий жузъий тафсилотлари бизга Пайғамбар (алайҳиссалом) тарафидан тиловат қилинмаган ваҳий орқали баён этилган. Шунинг учун бундай ваҳийлар ҳам шариатда ўта аҳамиятга эгадир. Лекин мусулмонлик даъвосида бўлган баъзи фирқалар исломий ҳукмлардан ўзларини олиб қочиш, озод қилиш учун тиловат қилинмаган ваҳийни ҳеч нарса эмас, деган масалани кўтариб чиқишди. Улар айтадиларки: Пайғамбар (алайҳиссалом)га қанча ваҳий нозил қилинган бўлса, улар Қуръони Каримда сақланган. Қуръони Каримдан бошқа аҳкомлар Пайғамбар (алайҳиссалом) тарафидан айтилган бўлса, гўёки мамлакатнинг бир қонуни ўрнидадир. Бу қонунлар ўша замондаги мусулмонлар амал қилиши вожиб бўлган, бугунги кунда унга амал қилиш вожиб эмас. Бу тоифалар ҳадисни инкор қилувчи тоифалардир. Лекин уларнинг бу хаёллари бутунлай ботил хаёлдир. Қуръоннинг бир неча оятларида ваҳий фақатгина Қуръонга чегараланмаганлиги, балки оятларсиз ҳам Пайғамбар (алайҳиссалом)га кўп ҳукмлар баён қилингандир. Бу сўзимизга ушбу оят далил бўла олади:
وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنْتَ عَلَيْهَا إِلَّا لِنَعْلَمَ مَنْ يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّنْ يَنْقَلِبُ عَلَى عَقِبَيْ
«Сен аввал юзланган қиблани, фақат ортга бурилиб кетганлар ким-у, Пайғамбарга эргашувчилар ким эканлигини билиш учунгина қилганмиз». (Бақара-143)
Ҳаммамизга маълумки, Мадинада мусулмонлар маълум муддат Байтул Мақдисга қараб намоз ўқидилар. Сўнгра иккинчи марта Байтуллоҳга қараб намоз ўқишга ҳукм бўлди. Бунга юқоридаги оят ҳам нозил бўлди. Ушбу оятдан маълумки, Байтул Мақдисга қараб намоз ўқишлик ҳукмини Аллоҳ таоло ўзига нисбат беряпти. Бунинг маъноси шуки, бу ҳукм ҳам Аллоҳ томонидан берилган экан. Лекин Фотиҳа сурасидан то ан-Нос сурасигача ўқилган бирон жойда «Байтул Мақдисга қараб намоз ўқинг!»  деган ҳукм йўқ. Балки бу ҳукм Қуръон бўлмаган, бошқа ваҳий билан билдирилган. Бу ваҳий тиловат қилинмаган ваҳий дейилади.
Яна бир далил Таҳрим сурасининг 3-ояти.
وَإِذْ أَسَرَّ النَّبِيُّ إِلَى بَعْضِ أَزْوَاجِهِ حَدِيثًا فَلَمَّا نَبَّأَتْ بِهِ وَأَظْهَرَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ عَرَّفَ بَعْضَهُ وَأَعْرَضَ عَنْ بَعْضٍ فَلَمَّا نَبَّأَهَا بِهِ قَالَتْ مَنْ أَنْبَأَكَ هَذَا قَالَ نَبَّأَنِيَ الْعَلِيمُ الْخَبِيرُ
Пaйғaмбaр xoтинлaридaн биригa (Ҳaфсaгa) бир гaпни xуфёнa aйтгaнини эслaнг! Бaс, қaчoнки, (Ҳaфсa) у (сир) ҳaқидa (Oишaгa) xaбaр бeргaч, Aллoҳ уни (Пайғамбарни) бундaн вoқиф қилди вa у (Пaйғaмбaр Ҳaфсaгa ўзи билгaн нaрсaнинг) бaъзисини билдирди вa бaъзисидaн юз ўгирди (билдирмaди). Бaс, қaчoнки, (Пaйғaмбaр Ҳaфсaгa) xaбaрни aйтгaч, у: «Ким сизгa бу xaбaрни бeрди?» − дeди, (Пaйғaмбaр): «Мeнгa билувчи вa xaбaрдoр Зoт (Aллoҳ) xaбaр бeрди»,   дeди.
Бу оятнинг шарҳини мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аёлларининг бири Ҳафса онамизга гапни яширин айтди. Яширин гап Мория онамизга яқинлик қилмаслик ёки асал ичмаслик ҳақида айтган гаплари эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бировга айтма, мен ўзимга фалон нарсани ҳаром қилдим, деган гапларини Ҳафса онамиз (розияллоҳу анҳо) Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо)га айтиб қўйди. Аллоҳ таоло Ҳафса онамизнинг сирни фош қилганлигини Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га фаришта Жаброил (алайҳиссалом) орқали билдирди. Пайғамбар алайҳиссалом) Ҳафса онамизга сирни Оиша онамизга фош қилганликларини эслатганларида, у: «Бу хабарни сизга ким етказди?» деб сўради. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Мeнгa билувчи вa xaбaрдoр Зoт (Aллoҳ) xaбaр бeрди»,   дeди.
Шу оятдан очиқ-ойдин маълум бўляптики, мазкур сирли гапларни Аллоҳ таоло ваҳий орқали билдирган. Ҳолбуки, Қуръони Каримнинг ҳамма жойини текшириб чиқсак ҳам, бунинг зикри йўқ. Яъни «Фалон аёлингиз сизнинг бу сирингизни фалончига фош қилди», деган жойи йўқ. Шундан маълумки, бу нарсалар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га тиловат қилинмаган ваҳий орқали нозил қилиб билдирилган.
Бошқа бир қанча оятларда ҳам тиловат қилинмаган ваҳийлар борлиги собитдир. Ҳақиқатни зоҳир қилишлик ушбу далилларимиз билан рўёбга чиққанлиги учун бошқа далилларни келтирмадик.

Қудратуллоҳ Сидиқметов тайёрлаган