A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони карим инсонлар учун шифо, раҳматдир
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим дунёю охиратда инсонлар учун шифо ва раҳматдир. У инсонни моддий ва маънавий ёмонликлардан муҳофаза этишига кўра шифо, инсонларни ҳақиқатга йўналтиришига кўра эса раҳматдир.

Қуръони Карим Ҳақ йўлидан озиб бутпарастликка ружу қўйган бандаларни ширк зулматларидан қутқариб, тавҳидга − Аллоҳнинг ягоналигига йўналтиради. Инсон Қуръони Каримни ўқиб англагани сари ўзини турли ёмон ҳис-туйғулардан узоқ тутиб, ҳақиқатга яқинлашади. Бу жиҳати билан Қуръон маънавий хасталикларга даво, бандани ҳақиқатга етказишига кўра эса раҳмат бўлган. Ҳикматларга лиммо-лим Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти ақл соҳиби бўлган инсонларга муҳим шифо манбаи бўлиб хизмат қилади. Инсон ундаги амрларга бўйсуниб, уларга амал килса, улкан шифога эришган бўлади. Қалбидаги турли ғуборлар тарқаб  ёмон ҳислардан халос бўлиб, сиҳҳатга қовушадилар.

Исро сурасининг 82-оятида:
«(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим (кофир)ларга фақат зиённи орттирур», деб марҳамат қилинади. Оятдан кўриниб турибдики, Қуръонга ишонган ҳар бир банда учун унда ҳар турли шифо ва раҳмат мавжуд. Инсон Қуръонга иймон келтириб, унинг амрларига итоат этиш билан шифо ва раҳматга эришади.

Юнус сурасининг 57-оятида:
«Эй, одамлар! Сизларга Роббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди», деб марҳамат қилинади. Ушбу ояти карима эътиқодли бандаларга яхши дарс-сабоқ беради. Ушбу оятлар инсонларни ботил эътиқоддан, хурофотдан қутқариб, уларни Ҳаққа йўналтиради.

Қалам сурасининг 52-оятида:
«Ҳолбуки, у (Қуръон барча) оламлар учун эслатмадир», деб марҳамат қилинади. Ҳар бир ҳақиқатга интилган банда бу эслатмалардан ўзига ҳисса чиқариб, у тақдим этган шифо калитлари билан илоҳий раҳмат эшигини очади. Аллоҳ Таолонинг бандаларига йўллаган китоби − Қуръон бир неъматдир. Йўлидан адашганлар унинг воситасида тўғри йўлни топадилар, Ҳақни танийдилар ва Ҳаққа йўналадилар.