A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфи инсон руҳини уйғотади
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим қиёматга қадар инсонлар учун ато этилган бир мўъжизадир. Қуръон ўқиган киши унинг ҳар бир ҳарфи буюк сабоқ ва таъсир кучига эга эканини ҳис этади. Қуръон  ўз каломлари билан инсон руҳини, қалбини жонлантиради, унинг оҳанги инсонни сеҳрлаб ўзига мафтун қилиб қўяди. Араб тилини билмаган инсон ҳам уни тинглаб, унинг таъсири остида қолади. Агар қалб, мана шу оҳанг билан бирга, унинг маъносини ҳам англайдиган бўлса, инсон ўзини бутунлай ўзга бир оламда юргандек ҳис этади. Қуръони Каримда оятлар шу қадар усталик билан тизилганки, ҳар бир тўхталиш ҳар бир ҳарф ўз оҳангини, ўз маъносини ҳосил қилган. Инсон қўли билан яратилган ҳеч бир китобда бу ҳолатни кузатиш мумкин эмас. Шу боисдан ҳам Қуръони Карим муқаддас ва Илоҳий Каломдир.

Қуръони Каримдаги ҳарфларнинг, ҳаракатларнинг, ундаги ўзига хос назмнинг руҳларга таъсир этиши ҳақиқатан ҳам буюк мўъжизадир.

Аъроф сурасининг 204-оятида:
«Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд, (шунда) раҳм қилингайсиз!» деб марҳамат қилинади.
Инсон Қуръон қироат қилинганда уни бутун вужуди билан тинглаб, маъносини чақиб туриши, шу орқали Аллоҳнинг розилигига эришиши лозим.

Воқеа сурасининг 77, 78, 79, 80-оятларида:
«Албатта, у Қуръони Каримдирки, (у) яширин Китобда (Лавҳул-маҳфузда)дир. Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар. (У) оламлар Парвардигори (томони)дан нозил қилингандир», деб марҳамат қилинади. Бу шарафли китобни тоза қўл, тоза қалб ва яхши ният билан ўқиш лозимки, бу Китоб оламлар Парвардигори томонидан нозил қилинган муқаддас китобдир.

Исро сурасининг 88-оятида:
«Айтинг: «Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмаслар»», деб марҳамат қилинади.
Кўриниб турибдики, бу муборак китоб инсониятга Алоҳнинг бир хитобидир! Уни тинглаганлар ва унга амал қилганларнинг қалблари покланиб, ҳақиқий саодатга ноил бўладилар.