A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримни нозил қилиниш тарихи
PDF Босма E-mail

1024x768

Normal 0 false false false

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ НОЗИЛ ҚИЛИНИШ ТАРИХИ

Қуръони карим Аллоҳ таолони каломи бўлиб, азалдан «Лавҳил маҳфуз»да мавжуддир. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилади:

بَلْ هُوَ قُرْآنٌ مَجِيدٌ فِي لَوْحٍ مَحْفُوظٍ.

«Йўқ! У Қуръони мажиддур. У Лавҳул- Маҳфуздадир» (Буруж 21-22 оятлар).

Қуръони Карим «Лавҳул маҳфуз»дан икки маротаба нозил қилинган. Даставвал, Қуръони Карим тўлалигича дунё осмонидаги «Байтул изза»га нозил қилинган. Шундан кейин иккинчи марта бўлак-бўлак ҳолда зарурат тақозосига кўра йигирма уч йил мабайнида нозил қилинди. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда оятларни нозил қилиниши борасида икки хил атама ишлатилган:

1. Инзол «إنزال»;

2. Танзийл «تنزيل».

Инзол (إنزال) сўзи қайсидир нарсани бирданига яхлит шаклда нозил қилишга айтилади. Танзийл (تنزيل) эса, бўлак-бўлак қилиб нозил қилишга айтилади. Қуръони Каримни қаерида инзол (إنزال) сўзи ишлатилса, ундан Қуръони Каримни «Лавҳул маҳфуз»дан дунё осмонига бирданига яхлит шаклда нозил қилиниши назарда тутилган. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилган:

إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُبَارَكَةٍ إِنَّا كُنَّا مُنْذِرِينَ.

«Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик» (Духон 3 оят).

Танзийл (تنزيل) сўзидан Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бўлак-бўлак қилиб нозил қилиниши ирода қилинган. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилган:

وَقُرْآنًا فَرَقْنَاهُ لِتَقْرَأَهُ عَلَى النَّاسِ عَلَى مُكْثٍ وَنَزَّلْنَاهُ تَنْزِيلًا.

«Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб туширдик» (Исро 106 оят).

Қуръони Каримни икки хил тарзда нозил қилингани Қуръони Каримда келган оятлардан равшан бўлади. Бундан ташқари, Қуръони Каримни икки хил босқичда нозил қилингани борасида Насаий, Ҳоким, Байҳақий, Ибн Абу Шайба, Табароний ва ибн Мардувайҳ раҳматуллоҳи алайҳлар Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан бир неча ривоятларни нақл қилганлар. Унинг хулосаси шуки, Қуръони Карим яхлит шаклда бирданига дунё осмонига нозил қилинган. Иккинчи марта эса  тадрижий равишда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил қилинган[1].

عن ابن عباس رضي الله عنه أنه قال: « فُصِلَ القرآنُ مِن الذِّكْرِ فوضِعَ فى بيت العِزَّةِ من السَّماء الدُّنيا، فجَعَلَ جبريلُ ينزل به على النبى صلى الله عليه وسلم يُرتِّله ترتيلا».

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Қуръон зикрдан ажратилиб, дунё осмонидаги Байтул иззага қўйилди. Сўнгра Жаброил (алайҳиссалом) уни Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га олиб тушиб, тартил қилиб берадиган бўлди» (Ҳоким ривояти).

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه أَنَّهُ قَالَ: " أُنْزِلَ الْقُرْآنُ جُمْلَةً وَاحِدَةً إِلَى سَمَاءِ الدُّنْيَا فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ، ثُمَّ نُزِّلَ بَعْدَ ذَلِكَ فِي عِشْرِينَ سَنَةً".

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Қуръон дунё осмонига қадр кечасида яхлит ҳолатда нозил қилинди. Сўнгра ундан кейин йигирма йил мабойнида бўлак-бўлак қилиб нозил қилинди» (Байҳақий ривояти).


[1] Итқон. Ж.1. Б. 41. Ўн олтинчи боб.