A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонни унутишдан огоҳлантириш
PDF Босма E-mail

Аввал Қуръони Каримни ўқиш, ёд олиш ва амал қилишга тарғиб қилувчи ҳадиси шарифлар келтирилган эди. Энди ўша савобли ишларни бардавом қилиш кераклигини таъкидловчи ҳадиси шарифлар келтирилади. Қуръони Каримни ёд олгандан кейин бепарво бўлиб унутиб қўйишнинг оқибати ёмон бўлиши уқтирилади.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
«Албатта, Қуръон соҳибининг мисоли худди тушовланган туя соҳибига ўхшашдир. Агар ундан хабар олиб турса, уни тутиб қолади. Тек қўйса, кетиб қолади», дедилар».
Шарҳ: Туясини тушовлаб қўйган одам ундан тез-тез хабар олиб турмаса, туя кетиб қолиши турган гап.
Худди шунга ўхшаб Қуръони Каримни ёд олган одам ҳам тез-тез такрор қилиб туриши лозим, бўлмаса эсидан чиқиб қолиши турган гап.

Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
«Қуръондан хабар олиб туринглар. Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, у қочоқликда тушовда турган туядан ҳам ашаддийроқдир», дедилар».
Иккисини икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръони Каримни ёд олган одамга уни эсдан чиқариб қўймаслик учун такрорлаб туришни амр қилмоқдалар ва бу маънони қасам ичиб таъдикламоқдалар. Ва  ниҳоят, бу ҳақиқатни туя мисолида ўхшатма ила баён ҳам қилмоқдалар.
Буни Қуръони Каримни такрор қилиб туришга қатъий амр деб қабул қилмоқ лозим.

Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
«Сизлардан бирингизнинг фалон, фалон оятни унутдим, демоғи қандоқ ҳам ёмон. Лекин у унутдирилгандир. Қуръонни ёдингизда туриши учун ҳаракат қилинг. Албатта, у одамларнинг кўксидан чиқишда қочоқ туядан ҳам ашаддийдир», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Демак, Қуръони Карим ёддан чиқиб қолмаслиги учун доимо уни такрорлаб турмоқ керак экан.
Аллоҳ таоло кўрсатмасин, мабодо баъзи оятлар ёддан чиқиб қолганда ҳам фалон оятни унутдим, демаслик керак экан. Чунки унутиш тарк қилиш деганидир. Қуръони Каримни тарк қилиш асло мумкин эмас. Шунинг учун  унутдирилдим, демоқ одобга тўғри келар экан.
Аллоҳ таоло ёдлаган сура ва оятларни унутилишидан Ўзи асрасин!

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади:
«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир кишининг кечаси қироат қилаётганини эшитдилар ва:
«Аллоҳ унга раҳм қилсин! У менга унутдирилган фалон, фалон сурадаги фалон, фалон оятни эслатди», дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Албатта, Набий (соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони Каримнинг бирор ҳарфини унутдирилишлари мумкин нарса эмас. Чунки Аллоҳ таоло бундоқ бўлиши мумкин эмаслигини қайта-қайта такрорлаган. Бу ерда маълум бир оятларни, маълум бир сурага қўшиб қироат қилиш ҳақида кетмоқда. Энг асосийси, бу ерда Аллоҳ таолонинг Ўзига маълум ҳикматга биноан, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таълим учун бундоқ ҳолатларда қандоқ гапириш кераклигини ўргатмоқдалар.