A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Фотиҳа сураси тавсифи
PDF Босма E-mail

Қуйида Фотиҳа сурасининг  тартибга солинган ҳолдаги тавсифини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Сура маъноси: очувчи.
Номланиш сабаби: бу суранинг Фотиҳа, деб номланишига сабаб шуки, гарчи биринчи нозил қилинган сура бўлмаса-да, Қуръони Карим Фотиҳа сураси билан бошланади, у тартиб бўйича суралар аввалида туради. Бу сура қисқа бўлишига қарамай, кўп маъноларни ўзида жамлагани учун Қуръони Карим маъносини очувчидир. Шунингдек, котиб ва хаттотлар нусха кўчиришда, намозхонлар намозга киришда қироатни  аввал Фотиҳа сурасидан бошлайдилар.
Суранинг бошқа номлари: Фотиҳа сурасининг 16 дан ортиқ номи бор. Имом Қуртубий улардан ўн иккитасини санаб ўтган. Мазкур суранинг «Фотиҳатул китоб», «Уммул Қуръон», «Сабъул масоний», «Уммул китоб», «Қуръонул-ъазийм», «Асос», «Суратус-солат», «Суратул-ҳамд», «Шифо», «Руқя», «Канз», «Вофия», «Кофия», «Воқия», «Шофия», «Нур», «Суроту таълимил масъала», «Суротул муножот», «Суротут тавфийз» каби номлари бор.
Қайси турга мансуб: масоний.
Нозил қилинган жойи: Макка.
Абу Ҳурайра, Мужоҳид, Ато ибн Ясор, Савод ибн Зиёд, Зуҳрий, Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрлар Фотиҳа сураси Мадинада нозил қилингани, Ибн Аббос, Али, Қатода, Абул Олия, Али ибн Ҳусайн, Ато, Ибн Жубайр, Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббон, Жаъфар Содиқлар эса бу сура Маккада туширилганини айтишган. Лекин Фотиҳа сураси бошқа суралардан фарқли ўлароқ икки марта – аввал Маккада, кейинчалик яна бир бор Мадинада нозил қилинган. Шу сабаб бу сура икки муқаддас шаҳарда нозил қилингани ҳақида турли ривоятлар бор. Айтилишича, унинг ярми Маккада, қолган ярми Мадинада нозил қилинган (Абу Лайс Самарқандий, «Баҳрул улум»).
Насафий айтади: «Ушбу сура намоз фарз қилинганида Маккада, қибла Каъбага ўзгартирилганида (иккинчи марта) Мадинада нозил қилинган» (Абулбаракот Насафий, «Мадорикут танзийл»).
Аллоҳ таоло Ҳижр сурасининг 87-оятида: «Албатта Биз Сизга Сабъул масоний ва Улуғ Қуръонни ато қилдик», деган. Маълумки, Ҳижр маккий суралардан ҳисобланади. Намоз Маккада фарз қилинган. Фотиҳа сурасини намознинг ҳар бир ракъатида ўқиш лозим. Ислом тарихида Фотиҳа сурасисиз намоз ўқилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шундан келиб чиқиб, Фотиҳа сураси Маккада нозил қилинган, дейиш мумкин.
Оятлар сони: 7
Уламолар Фотиҳа сураси етти оятдан иборат эканига иттифоқ қилишган. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ.
Фотиҳа сураси 7 оят, 25 калима, 113 ҳарфдан иборат.
Тартиб рақами: 1
Фотиҳа биринчи нозил қилинмаган бўлса-да, тартиб бўйича Қуръони Каримнинг илк сураси ҳисобланади.
Нозил бўлиш тартиби: Муддассир сурасидан кейин нозил қилинган.
Сура мазмуни: Фотиҳа сурасида Дин асослари, иймон масалалари, ибодат ва истиъонат моҳияти ёритилиб, банданинг охират кунига иймон келтириши, Аллоҳнинг гўзал исм ва сифатларини эътироф этиши баён қилинган. Мазкур сурада фақат Аллоҳга ибодат қилиш ва У Зотдан ёрдам сўраш лозимлиги таъкидланган. Сура охирида бандалар Аллоҳдан тўғри йўлда бардавом қилишини, ғазабга учраган яҳудий ва ҳақ йўлдан тойилган насронийларга ўхшаб қолмасликни сўрашлари лозимлиги таъкидланган.
Сура фазилати: 1. Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сафарга чиқиб, бир жойда қўним топдилар. У Зот билан бир киши ҳам ўша ерга тушди. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга қараб: «Сенга Қуръоннинг энг афзалидан (яъни  Қуръондаги энг улуғ сурадан) хабар берайми?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Шунда у Зот: «Алҳамду лиллааҳи роббил-ъаламийн» (Фотиҳа сураси)ни тиловат қилдилар» (Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да, Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган ва: «Ушбу ҳадис Муслим шартига кўра, саҳиҳ», деган).
2. Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Уммул Қуръон (Фотиҳа сураси) каби сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:) «У Мен ва бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (бўлади)» (деб айтади)», деганлар» (Термизий, Насоий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти).
3. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил (алайҳиссалом) билан бирга эканларида, тепадан бир овоз эшитдилар. Шунда Жаброил осмонга қараб, «Бу осмондан очилган бир эшикдир. У ҳеч қачон очилмаган эди», деди. Сўнгра ундан бир фаришта Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига тушиб, «Сиз икки нур сабабидан хурсанд бўлинг. Бу иккиси сиздан олдинги бирон Пайғамбарга берилмаган. Улар Фотиҳатул-Китоб (Фотиҳа сураси) ва Бақара сурасининг охирги оятларидир. Улардан бирон ҳарф ўқисангиз, сизга, албатта берилади», деди» (Муслим, Насоий ва Ҳоким ривояти).