A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Пайғамбар с.а.в.га ваҳийнинг нозил бўлиш йўллари
PDF Босма E-mail

Ваҳий Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллом)га турли йўллар билан нозил бўлган.
1. Имом Бухорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан айтилинадики: саҳобалардан Ҳорис ибн Ҳишом (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом)дан сўрадилар: «Ё Расулаллоҳ, сизга ваҳий қайси суратда келади?»

Расулуллоҳ: (соллаллоҳу алайҳи васаллом) «Аҳёнда менга қўнғироқ жарангидек келади, ваҳийнинг буниси менга ҳаммасидан ҳам қаттиқроқ. У кетгандан кейин ҳамма нарсани мен ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳо эса фаришта менга одам шаклида келиб сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан», – дедилар.
Аллома Хаттобий ушбу ҳадисдаги қўнғироққа ўхшатиш овознинг тараннумида эмас, балки унинг узилмай келишидадир, деганлар.
Анвар Шоҳ Кашмирий (раҳматуллоҳи алайҳ) Муҳйиддин ибн Арабийдан нақл қилиб баён қиладики: бу ўхшатиш икки эътибордан берилган:
а) овознинг узлуксизлигидан;
б) қўнғироқ агар узлуксиз чалинса, эшитувчига овознинг қайси тарафдан келаётганини билишлик қийин бўлади. Чунки унинг овози ҳамма тарафдан келаётгандек сезилади. Аллоҳ таоло тарафдан муназзаҳ бўлганлиги учун унинг каломи ҳам ушбу хусусиятдадир.
Бу нарсани мушоҳада қилмасдан идрок қилиб бўлмайди.
Хулоса шуки, қўнғироқнинг овозида келадиган ваҳийнинг кайфиятини англаш Аллоҳнинг ўзига хосдир.
Оиша(розияллоҳу анҳо) дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом)га қаттиқ совуқ кунда ваҳий нозил бўлганини кўрдим, ваҳий тугаса, пешоналаридан терлар оқарди».
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган яна бир ҳадисда шундай ривоят қилинган: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом)га ваҳий нозил бўлса нафаслари тутилиб қоларди, чеҳраи-мубораклари ўзгариб кетарди, хурмонинг шохига ўхшаб сарғаярди, олд тишлари бамисоли совуқдан  қалтирарди. Расулулллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом)га шунчалар тер келардики, қатралари дурлардек дона-дона бўлар эди».
Баъзида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом)га ваҳий шунақа қаттиқ бўлар эдики, Расулуллоҳ бирор жониворни миниб турган бўлсалар, унинг оғирлигидан улов ўтириб оларди. Бир сафар бошларини  Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳу)нинг сонларига қўйганларида ваҳий нозил бўла бошлади. Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳу)нинг сонларига шунчалар юк тушдики, гўёки сонлари ёрилиб кетгандек бўлди.
Аҳмад ибн Ҳанбал (раҳматуллоҳи алайҳ)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом) айтадилар: «Вақтики менга ваҳий нозил бўлса, гўёки руҳим суғуриб олингандек сезиларди».
Баъзида ваҳийнинг енгил-енгил овози бошқаларга ҳам эшитиларди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Пайғамбар(соллаллоҳу алайҳи васаллом) га ваҳий нозил бўлса, У Зотнинг муборак юзларининг яқинида асаларининг ғўнғиллашига ўхшаш овоз эшитиларди».
2. Ваҳийнинг иккинчи сурати фаришта инсон шаклида келишлигидир. Бу ўринда Жаброил (алайҳиссалом) машҳур саҳоба Диҳятул Калбийнинг суратида келарди. Аллома Айний айтадиларки, айнан ушбу саҳобанинг танлаб олингани, у саҳобанинг саҳобалар ичида ўта чиройли бўлганлиги учун бўлиши мумкин. У саҳоба шунчалар чиройли бўлганлигидан юзларини ўраб юрар эканлар.
Баъзида ажнабий киши суратида ташриф буюрарди. Бундан мақсад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом) билан бемалол гаплашиб кўп нарсани сўраб оларди. Чунки саҳобалар У Зотдан кўп нарсаларни сўрай олмасдилар.
3. Ваҳийнинг учинчи сурати Жаброил (алайҳиссалам) асл шаклида келишидир. Бу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом)га фақат уч марта бўлган. Бир марта Расулуллоҳ ўзлари сўраганларида кўринган. Иккинчиси меърожда. Учинчиси эса пайғамбарликнинг илк даврида Макканинг Ажёд деган жойида содир бўлган. Аввалги иккиси санад жиҳатидан саҳиҳ, охиргиси эса машкукун фийҳдир.
4. Ваҳийнинг тўртинчи сурати руъёи содиқадир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом) Қуръон нозил бўлишидан олдин тўғри тушлар кўрар эди. Тушидаги нарсалар ўнгида келарди. пайғамбарликларидан кейин ҳам Мадинаи мунавварада тушларида аён бўлган нарсалар бор. Лекин Қуръони Каримнинг бирор ояти тушда нозил бўлмаган.
5. Ваҳийнинг бешинчи сурати каломи илоҳийдир. Ҳазрати Мусо (алайҳиссалом)га ўхшаб Аллоҳ билан тўғридан-тўғри гаплашиш Расулуллоҳда уйғоқ ҳолатларида меърож воқеасида содир бўлган.
6. Ваҳийнинг олтинчи сурати Жаброил фаришта бирон бир шаклда келмасдан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом)нинг қалбига бирор бир каломни ташлашидир.

ВАҲИЙ, КАШФ-КАРОМАТ ВА ИЛҲОМ


Биз юқорида айтиб ўтдикки, ваҳий фақат пайғамбарларгагина хосдир, пайғамбарлардан бошқа мартабаси олий бўлган бирор бир авлиё зотларга ҳам ваҳий келмайди. Гоҳида Аллоҳ таоло ўзининг хос бандаларига баъзи калималарни туширади. Уни кашф ёки илҳом дейилади. Аллома Раббоний (раҳматуллоҳи алайҳ) кашф ва илҳомнинг ўртасидаги фарқни баён қилиб айтадиларки: «Кашф ҳиссий аъзоларга бўлади, бунда бирор-бир воқеа инсоннинг кўз олдида намоён бўлади. Илҳомнинг алоқаси эса ички кайфиятларга нисбатан бўлади. Унда бирор нарса кўзга кўринмайди, фақатгина қалбга бирор нарса ташланади. Шунинг учун илҳом кашфга нисбатан саҳиҳроқдир».
Ваҳийнинг олтинчи қисмини фаришта бирор шаклда келмасдан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллом)нинг қалбига бирор каломни ташлаши деган эдик. Бунинг кўриниши илҳомга ўта яқиндир. Бу иккисида ҳам Аллоҳ таоло қалбга бирор нирсани ташлайди. Иккисининг ўртасидаги фарқ ваҳий пайғамбарларгагина хос бўлиб, улар ушбу ташланган нарсани ким тарафидан ташланганлигини ҳам биладилар. Расулуллоҳ: (соллаллоҳу алайҳи васаллом)   «Руҳул қудус менинг қалбимга етказдики, албатта, ҳеч бир жон ўз ризқини мукаммал олмай туриб ўлмас. Бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва талаби ризқни гўзал қилинглар», деганлар.
Лекин илҳом  кимнинг тарафидан ташланганлиги малум бўлмайди. Фақатгина қалбга бирор нарса ташланганлиги маъ-лум бўлади ва илгари қалбида бўлмаган нарса пайдо бўлади.
Шунинг учун пайғамбарларга юборилган ваҳийлар юз фоиз ишончлидир ва бу ваҳийга эргашишлик фарз бўлади. Авлиёларга юборилган илҳом эса юз фоиз ишончли дейилмайди, шу этибордан уларга бўлган илҳом динда ҳужжат бўлмайди ва эргашишлик ҳам фарз бўлмайди. Агар илҳом воситасида авлиёларга бирор нарса маълум бўлса-ю, лекин Қуръон ва ҳадис ҳукмларига хилоф бўлса, унга амал қилишлик ҳеч кимга жоиз эмас. Агар Қуръон ва ҳадис ҳукмларига мувофиқ бўлса, у илҳом билан собит бўлди, дейилмайди, балки шариат билан собит бўлган дейилади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов тайёрлаган