A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ижозанинг таърифи
PDF Босма E-mail

Ижоза – шайхдан ривоят қилишликга берилган лафзий (шафавий ижоза) ёки хаттий (ёзма ижоза) изндир. У муҳаддис уламоларининг наздида ҳадисни таҳаммул қилишлик йўлларидан бўлган бир навдир.

Ижоза қориларнинг наздида эса, у ижоза берувчи шайх (муқрий) дан ижоза олувчи толиб (қорий) га  ўқишлик ва ўқитишлик учун бериладиган шаҳодатдир.
Умумий қилиб айтадиган бўлсак, ижоза – авлоддан авлодга Қуръони каримни овоз ила нақл қилишлик амалиётидир. Унга кўра, ижоза берувчини “Албатта ижоза олувчининг тиловати бир ривоят ёки ривоятларга кўра  юз фоиз тўғри бўлди” деб гувоҳлик беришлиги, хамда унга Қуръони каримни ўқишлик ва ўзидан бошқасига ўқитишлик учун изн (рухсат) беришлигидир.

ИЖОЗАНИНГ МАШРУЪ ЭКАНЛИГИ

Бунга далил Аллоҳ таолонинг: “Албатта, сенга бу Қуръон ўта ҳикматли ва ўта илмли Зот тамонидан берилур” ояти каримаси далилдир.
Ушбу оятда “талаққий” калимаси зикр қилинган бўлиб, у икки кишининг орасидаги учрашувни англатади.
Демак Жаброил Қуръонни Аллоҳдан талаққий қилганлар, сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброилдан талаққий қилиб олганлар, кейин эса, саҳобаи киромлар Қуръонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан талаққий қилиб олганлар.
Имом Бухорий ўзларининг саҳиҳларида:
Абдуллоҳ ибн Амр, Абдуллоҳ ибн Масъудни эслаб “Хамон уни яхши кўраман. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бундай деяётганларини эшитганман: “Қуръонни тўрт қиши: Абдуллоҳ ибн Масъуд, Солим, Маоз ва Убай ибн Каъблардан олинглар” деганини ривоят қилганлар.
Зикр қилинганларнинг иккиталари - Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Солим ибн Маъқал – муҳожирлардан эдилар.
Албатта ижоза, мужиз (ижоза берувчи) дан мужаз (ижоза олувчи) га бериладиган шаҳодатдир. Бу шаҳодат қорининг чиройли адо қилишлигига ва қироатини яхшилигига берилган тазкиядир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобаларига, уларнинг қироатлари яхши ва чиройли эканлиги ҳақида  берган тазкиялари бу лафзий ижозадир.

ИЖОЗАНИНГ РУКНЛАРИ

1) Мужиз. У Қуръони каримни ҳаммасини тажвид ила толибдан эшитадиган шайхдир.
2) Мужаз. У шайхнинг олдида ўқиб, ундан Қуръонни талаққий қилиб оладиган толибдир.
3) Мужаз биҳ. У Қуръони карим, Аллоҳнинг мўъжиз (ожиз қолдирувчи) каломи бўлиб, Жаброил алайҳиссалом воситасида  Набий ва Расулларнинг хотами бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган, мусҳафларда ёзилган, бизга мутавотир билан етиб келган, унинг  тиловати ибодат саналган, фотиҳа сураси ила бошланиб, нас сураси билан тугаган улуғ китобдир.
4) Санад. Улар бизга Қуръони каримни оғизма-оғиз нақл қилган кишилардир. Улардан ҳар бири ўзининг шайхига ўқиган бўлади. Шу зайлда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етади, у зот Жаброилдан, Жаброил Аллоҳ таборока ва таолодан қабул қилиб олган бўлади.