A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони карим устида тортишмоқликнинг жоиз эмаслиги ҳақида
PDF Босма E-mail

Ислом ақийдаси кўрсатмаси билан Қуръони Карим ҳақида тортишилмайди.
Гувоҳлик берамизки, албатта, Қуръони Карим оламлар Роббисининг сўзидир. Уни Руҳул амин орқали нозил қилди. Уни пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га билдирди. У − Аллоҳ таолонинг сўзидир. Махлуқлар сўзларидан бирор сўз унга баробар келмайди. Ва уни яратилган деб айтмаймиз. Ва мусулмонлар жамоати Қуръони Карим ҳақида талашиб-тортишмаймиз. Ноҳақликка мойил бўлган аҳллар Қуръони Карим ҳақида тортишганидек тортишмаймиз. Улар ботиллик билан ҳақни кеткизмоқлик учун, ўчирмоқликлари учун талашиб-тортишдилар. Балки биз айтамизки, албатта, Қуръони Карим Аллоҳнинг каломидир. Яна биз Пайғамбаримиздан  мутовотир бўлиб келаётган қироатларда ҳам талашиб-тортишмаймиз. Балки Қуръони Каримни қандай нозил қилинган бўлса, ана шу ҳолатида қироат қиламиз. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинадики,  у киши: «Бир киши бир оятни қироат қилганини эшитдим, лекин ўша оятни Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) тескарисини ўқиганликларини кўрдим. Ана шу икки важҳни олдим ва Расулуллоҳнинг олдиларига бордим, у киши учун мана шу ҳолатни зикр қилганимда ул Зот айтдилар: «Бу икки ҳолат ҳам тўғри. Сизлардан олдинги умматлар Аллоҳнинг оятлари ҳақида талашиб-тортишиб ҳалок бўлдилар». (Имом Муслим ривояти).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ихтилофлардан қайтардилар, бу шундай ихтилофдирки, унда ҳар бир ихтилоф қилувчи киши ўз соҳибидаги ҳақиқатни инкор қилади. Чунки икки қорининг ҳар бирининг ўқиган нарсаси тўғри эди. Шунинг учун Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу) Усмон (розияллоҳу анҳу)га айтдилар: «Бу умматни маҳкам ушлангки, улар худди ўзларидан олдинги умматлар ихтилоф қилганига ва  талашиб-тортишганлигига ўхшаб ҳар тарафга тарқаб кетмасинлар».
«Қуръон» калимаси ҳақида ихтилофлар бўлган,  ниҳоят «Қуръон» аслида жам маъносидадир, шу билан бирга, тўпланиб ўқиладиган  китоби илоҳий ҳам дейилади. Бутун аҳли калом  иттифоқан дедиларки,  Жаноби  Ҳақ Калом сифати билан сифатланиши, Аллоҳ таолонинг каломи, деб номланади. Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан нақл этган бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай деб марҳамат қилганлар: «Қуръони Карим тўғрисида талашиб-тортишмоқ, шубҳа, жанжал, низо ва душманлик қилмоқ куфрдир». Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи, унга бирор нарса тенг келмайди. Унинг ҳузуридан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ваҳий орқали сўзма-сўз нозил қилинган. Буни барча мўминлар ҳақ деб ишонмоқлари шартдир. Аллоҳнинг каломи инсон каломидек эмас. Кимики, уни эшитганда инсон сўзи деб эътиқод қилса, диндан чиқиб кофир бўлади. Бу ҳақда Аллоҳнинг «Қуръони Каримда хабар бериб: «Ундай шахсни Сақар дўзахига солурман», − деган. Демак,  Қуръон – бу инсоннинг сўзи эмас, балки инсонни ҳам яратган Холиқнинг каломи экан.
Бу ҳақда буюк имомимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «ал-Фиқҳул  акбар» китобида шундай дейдилар: «Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломидир. Саҳифаларда ёзилгандир ва қалбларда ёдлангандир ва тилларда ўқилгандир ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)га ваҳий орқали нозил қилингандир. Қуръон инсонлар сўзига ўхшаш махлуқ эмас. Кимики Қуръони Каримни эшитса ва инсонларнинг сўзи деб қасд қилса, ҳақиқатда ана шундай киши диндан чиқади. Қуръон билан бизнинг гапиришлигимиз ва Қуръони Каримни китобат қилишлигимиз ва Қуръонни қироат қилишлигимиз махлуқдир, лекин Қуръони Каримнинг ўзи махлуқ эмасдир».
«Қуръон илми уч қисмдир: ҳалолни билдирадики, унга тобеъ бўл ; ҳаромни билдирадики, ундан ижтиноб эт (сақлан);  бир-бирига ўхшаш оятларни, уни ўз олимига ҳавола қил!»
Аллоҳ таоло барчамизни Қуръон ҳидоятига йўлласин ва Ўзининг буюк каломи шафоатидан баҳраманд бўлишни насиб этсин!

Жалолиддин ҳожи домла Ҳамроқулов