A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда Ернинг зикри ва унинг аҳамияти
PDF Босма E-mail

Аллоҳ таоло Набаъ сурасининг 6-оятида бундай марҳамат қилади:

ألم نجعل الارض مهادًا

«Ерни тўшаб қўймадикми?»

مهادًا (миҳада) луғатда «бешик», «тайёрланган нарса» маъноларини англатади. Ернинг тузилиши, ундаги хусусиятлар , инсоннинг яшаши учун мосланган сон-саноқсиз нарсалар Аллоҳнинг қудратига ёрқин далилдир. Кечаю кундузнинг алмашиб туриши  Ернинг ўз ўқи атрофида айланишидан вужудга келади. Бу айланиш эса Аллоҳнинг қудратига яна бир далилдир. Зеро, бу айланиш шундай бир аниқлик билан жорий қилинганки, унда бирор лаҳза ҳам адашиш юз бермайди. Ернинг айланиши ер юзига ҳам катта таъсир кўрсатади.

Жумладан, фаслларнинг алмашиб туриши ҳам ернинг айланишига боғлиқдир. Агар Ер ўз ўқи атрофида айланиб турмаса, денгизлару океанлар сувсиз бўлиб қоларди. Агар бордию, Ер ўз ўқи атрофида ҳозиргидан салгина тезроқ айланса, дунёдаги барча нарсалар парчаланиб кетарди. Агар салгина секин айланса, дунёдаги барча нарсалар иссиқ  ёки совуқлик сабабдан ҳалок бўлар эди.

Энди  ер куррасининг тузилишини кўриб чиқсак. Дунёнинг ичи уч асосий табақадан ташкил топган. Булар қобиқ, ғилоф ва ядродир. Ер куррамизнинг бир қобиғи бор. Бу қобиқ, турпоқ, сув ва қоялардан таркиб топган. Ундан кейинги ғилоф табақаси бўлиб, унинг энг чуқур жойидаги ҳарорат 890 даража. Ядро, аслида, икки хил: қаттиқ ва суюқ. Суюқ ядро 2100 километр қалинликда бўлиб, иссиқлиги ўрта ҳисобда 11700 даража. Асосан, унинг темир ва никел моддаларидан иборатлиги айтилади.

Шар шаклидаги ядро эса ернинг нақд марказида бўлиб, қалинлиги 1024 километрдир. Қаттиқ темир ва никелдан ташкил топган. Бу кисм нега қаттиқ? Чунки устида дунёмизнинг оғирлиги туфайли вужудга келган ниҳоятда кучли босим унинг суюқ ҳолатга келишига йўл қўймайди. Ўртача ҳарорати 11700 даражадир.

Демак, Ернинг ядросида ва унинг атрофида иссиқлик жуда юқори. Бу эса дўзаҳнинг мавжудлигининг бир далилидир. Шунча иссиқликнинг устида Аллоҳ бандаларни яшаши учун шароит яратиб қўйганлиги эса очиқ бир мўъжизадир.

Аллоҳ таоло «Зариёт» сурасида бундай марҳамат қилади:

والأرض فرشناها فنعْم الماهدون

«Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчимиз» (48-оят).

Бу оятда ҳам Аллоҳ инсонларга яшаш шароитини яратиб қўйганлигини айтмоқда. Замонлар ўтган сайин «Ернинг тайёрлаб қўйилган»лик маъноси кашф қилиниб, тобора кенгайиб бораверади. Ньютоннинг Ернинг тортишиш кучини аниқлаши бунинг яққол мисолидир. Зеро, ернинг тортилиш кучи ҳам «яшашлик» учун тайёрланганлик (миҳад) ҳолатидир.

Бу эса Қуръони Каримнинг тафсири янада кенгроқ бўлиб боришига ишорадир. Энди эса ер юзидаги улкан тоғлар хусусида бироз тўхталиб ўтамиз. Албатта, Аллоҳ уларни беҳуда яратмаган. Аллоҳ таоло Набаъ сурасида ерни барча жонзотлар  маскан тутиб яшашлари учун бир тўшак қилиб қўйганини айтгандан сўнг бундай марҳамат қилади:

والجبال أوتادًا

«Ва тоғларни қозиқ (қилиб қуймадикми?)» (7-оят).

Инсонга доим кўриниб турувчи, ҳайратга солувчи тоғларни ерга қозиқ қилиб қуйилгани айтиляпти. Бу оятнинг сирини олимлар кашф килдилар. Тоғларнинг баландлиги қанча бўлса, ер остида ўз баландлигининг тўрт ярим баробар узунликда томирга эга эканлиги илмий томондан аниқланди. Агар тоғлар қозиқ бўлиб турмаса, ер курраси ҳозирги ҳолида турмасдан, низоми бузилиши исбот талаб қилмас даражада равшандир.

Қуръони Каримнинг Луқмон сурасида бундай келтирилган:

خلق السماوات بغير عمدٍ ترونها، وألقى فى الأرض رواسىَ أن تميد بكم

«У, сиз кўриб турганингиздек, осмонларни устунсиз яратган, сизларни тебратмаслиги учун ер юзига оғир тошларни ташлаган Зотдир».

Оятда ер одамларни тебратмаслиги учун тоғлар яратилгани айтилмокда, лекин бу маъно ўзига хос услуб билан «ташлаб қўйилган» дейилмокда. Ер юзидаги энг улкан, оғир, виқорли бўлган тоғларни худди арзимаган нарса каби «ташлаб қўйилган» деб айтилмокда. Бу эса Аллоҳнинг чексиз қудратига ишорадир.

Мазкур оятдан кўриниб турибдики, тоғлар ернинг мувозанатини сақлашда катта ўрин тутар экан. Бу нарса Қуръонда  ХIV аср олдин баён қилиб бўлинган.

Намл сурасининг 88-оятида бундай дейилган:

«Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир».

Ушбу оятни уламоларимиз бир неча хил тафсир қилганлар. Уларнинг бири, Ер ўз ўқи атрофида тинмасдан айланиб туради, тоғлар эса юргандек туюлади дейилади. Яна бир тасфирда эса тоғларнинг ҳакиқатдан юришини айтганлар. Тоғларнинг юриши илм-фанда ўз исботини топган.

Бу кашфиётни соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, оятда тоғларнинг юришини худди булутнинг юришига ўхшатилмоқда. Булутнинг ҳаракати бир текислик билан эмас, балки турли хиллик билан бўлиши кузатилади. Тоғлар ҳам булутлардек юради, фақат секинроқ. Булутнинг юришини ҳамма кузатиши мумкин, лекин тоғларнинг юришини геология соҳасининг олимлари аниқлай оладилар. Геологик нуқтаи назардан қараганда тоғларнинг юриши неча минглаб йилларда кузатилади. Лекин инсон умри мобайнида ҳам бу ҳолатни кузатиши мумкин. Бунга табиат ҳодисалари, зилзилалар сабаб бўлиши мумкин.

Демак, тоғларнинг юриши илмий томондан аниқланган. Тоғларнинг юриши инсонлар учун кўпгина манфаатлар келтиради. Масалан, кўмир, нефт каби кўпгина моддаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло ўзининг илми ва ҳикматига биноан шундай қонуният жорий этганки, агар тоғлар юриб турмаса, яъни тектоник ҳаракатлар бўлиб турмаса, ер юзида қуруқлик йўқолар эди, текисликлар емирилиб, қуруқлик сув остида қолар эди.

 

Ҳасанбой Эргашев