A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
2. Мусулмонлар ҳаётида Қуръоннинг аҳамияти
PDF Босма E-mail

 

Мусулмонлар ҳаётида Қуръоннинг энг катта аҳамияти шуки, бу муқаддас китобда фақат саҳиҳ ақийдалар, ҳақ ибодатлар, юксак ахлоқлар, адолатли аҳкомлар бор бўлиб, унда фозил ва бахтиёр жамият қуриш учун керакли барча таълимотлар мужассамдир.

Мусулмонлар Қуръони Каримнинг аҳамиятига бўлган ишончларини доимо янгилаб туришса, ундаги пурҳикмат илоҳий амру фармонларга, кўрсатмаларга жиддий бўйсуниб, уни маҳкам ушласалар, ўзлари учун зарур бўлган покиза руҳий ҳаётни, бойлик ва маданиятни, санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматларни топадилар. Аллоҳ таоло айтади: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида, тақво қилганларида эди, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар (Расулимизни) ёлғонга чиқардилар, шунинг учун уларни қилган қилмишлари туфайли (азобга) тутдик» (Аъроф сураси, 96-оят).

 

Агар мусулмонлар ўзларига, бутун умматга хайру барака, эзгулик ва иззат исташса, Набийлари (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг, саҳобаи киромларнинг Қуръонни ёд олишдаги, уни фаҳмлашдаги ва унга амал қилишдаги тутган йўлларига эргашишлари лозим. Чунки бу умматнинг аввали нима билан ислоҳ бўлган бўлса, охири ҳам фақат шу нарса билан ислоҳ бўлади.

3. Қуръони Каримнинг бутун оламга таъсири

Маълумки, Қуръоннинг қалбларга таъсир қилувчи ўзига хос, сеҳрга ўхшаш хислати бор. Тарихда мана шу таъсир хоссатан мўминларнинг қалбида ҳам, омматан мушрикларнинг қалбида ҳам ўз кучини кўрсатгани исботини топган. Асрлар, йиллар ва ойлар ўтишига қарамай, ҳозирги кунимда ҳам ҳали-ҳануз Қуръоннинг бундай таъсирига гувоҳ бўлиб келяпмиз. Айни пайтда, унинг кучига куч, ҳужжатига ҳужжат қўшилаётганини, миллионлаб мусулмонлар унинг аҳкомларига бажонидил амал қилаётганини, буйруқларига буйсунаётганини, бу муқаддас каломнинг эртаю кеч миллионлаб тилларда тиловат қилинаётганини, қироати ахборот воситалари орқали бутун оламга таралаётганини, босмахоналар ҳар куни минглаб нусха мусҳафларни чоп этиб, бутун дунёга тарқатаётганини, Қуръони Карим оятлари йилдан йилга ер юзининг тобора кенгроқ сарҳадларида нур сочаётганини, аввал мусулмон бўлмаган халқлар орасида Исломнинг кенг ёйилаётганини кўриб турибмиз.

Шундай бўлса ҳам, мўмин-мусулмонларнинг Қуръон ҳидоятини бутун башариятга етказишдан, дунёни бугунги «оммавий», моддий маданият шарридан халос қилишдан ва уларнинг разилатлар, ҳавои нафслар ҳамда турли-туман шаҳватларга тўла воқеликдан қутқаришга бўлган умидворлиги олдида ушбу таъсир жузъий, кичик бўлиб қолади.

Мусулмонларнинг Қуръонга сидқидилдан қайтиши Қуръони Карим оятларидан кўрсатма олиши, аҳкомларига амал қилиши, ундаги ибрат ва дарслардан тегишли хулоса ва панд-насихатлар олишларига боғлиқдир.

Ана шунда мусулмонлар буюк аждодлари, ота-боболари эришган муваффақиятларга эришишлари, тўғрилик ва тинчликнинг содиқ ва ножиҳ даъватчиларига айланишлари мумкин.

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар» (Рум сураси, 4-5-оятлар).

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади