A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон қироат қилиш, уни ўргатиш ва у билан даволаш эвазига ҳақ олиш
PDF Босма E-mail


1. Қуръон қироат қилиш ва уни ўргатишга ҳақ олиш:

Қуръон ўргатиш фарзи кифоядир. Қуръонни ёддан, мутавотир ҳолда нақл қилиш узилиб қолмаслиги, унга ўзгартириш ва бузиш кирмаслиги учун уни ёдлаш эса бутун умматга вожибдир.

 

Бухорий Усмон (розияллоҳу анҳу)дан қилган ривоятида:

«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Энг яхшингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир», деганлар.

Қуръонни қироат қилиш ва ўргатиш учун ҳақ олиш борасида фуқаҳоларнинг қарашлари турличадир.

Жумҳур уламолар, жумладан, имом Молик ва Шофеийлар бу иш учун ҳақ олиш жоиз, дейишган. Улар бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтиришади:

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади:

«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Эвазига ҳақ оладиган нарсаларингизнинг энг ҳақлиси Аллоҳнинг Китобидир», дедилар».

Бухорий ривоят қилган

Буни Бухорий ва бошқалар қилган қуйидаги яна бир ривоят ҳам қўллаб-қувватлайди. Унда Набий (алайҳиссалом) кишининг аёлига ўргатган Қуръонни маҳр ўрнига қўйиб, «Ёдлаган Қуръонинг эвазига сени унга уйлантирдик», деганлар».

Ҳанафий мазҳаби уламолари эса Қуръон қироати ва таълими учун ҳақ олиш ҳаром, дейишган. Улар бунга далил сифатида Абу Довуд Убода ибн Сомитнинг шундай деганини келтиришган: «Суффа аҳлидан бир қанча одамга ёзиш ва Қуръонни ўргатдим. Улардан бири менга камон ҳадя қилди. «Менинг ҳеч қандай молим йўқ эди, энди бу билан Аллоҳ йўлида ўқ отаман», дедим. Кейин бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ёзиш ва Қуръонни ўргатиб юрганларимдан бири менга камон ҳадя қилди. Менинг молим йўқ эди. У билан Аллоҳнинг йўлида ўқ отсам бўладими?» дедим. Шунда у Зот: «Оловдан бўлган бўйинбоғинг бўлишини хоҳласанг, уни олавер», дедилар».

Шунингдек, имом Аҳмад ва Баззорлар қилган ривоятда «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръон ўқинглар. Унда ҳаддан ҳам ошманглар, узоқлашиб ҳам кетманглар, уни тирикчилик воситаси ҳам қилиб олманглар», деганлар».

Аллома Ибн Обидиннинг ҳошиясида («Роддул муҳтор ъала дуррил мухтор»да) шундай дейилган: «(Ҳанафий) мазҳабга кўра, тоат-ибодатларда бировни ижарага олиш жоиз эмас, чунки мусулмон киши ўзи бажариши керак бўлган тоат-ибодатлар учун бошқа бировни ижарага олиб бўлмайди. Бунинг сабаби шуки, банда қилиши керак бўлган ҳар бир ибодат унинг ўзидангина қабул қилинади, бошқалардан эмас. Агар у ўша ибодатни бажаришга ҳақли бўлмаса, ундан қабул қилинмайди. Шунинг учун бунинг эвазига бошқадан ҳақ олиш жоиз эмас».

Лекин мутааххир ҳанафий уламолар айрим тоат-ибодатлар учун зарурат юзасидан ҳақ олса бўлади, дейишган. (Масалан, қорилар тирикчиликка машғул бўлиб кетса) Қуръоннинг зое бўлиш хавфи борлиги учун уни ўргатиш учун ҳақ олиш жоиз, дейишган. Шунингдек, одамлар диний аҳкомлар борасида жоҳил бўлиб қолмаслиги учун фиқҳ ва бошқа шаръий илмлар учун ҳам ҳақ олиш жоиз, дейишган. Яна азон, имомгарчилик, хатиблик, дарс бериш ва воизлик учун ҳам ҳақ олса бўлади, дейилган. Аммо қабристонларда, тўй ва азаларда Қуръон ўқиш учун одам ёллаб бўлмайди, чунки бунга зарурат йўқ.

Мўминнинг қалби таскин топадиган иш Қуръон қироатини касб ёки тиланчилик воситасига айлантириб олмасликдир. Айрим тўй ва азалардаги каби Қуръонни хушуъсиз, маъноларини тадаббур қилмай ўқимаслик керак. Одамлар Қуръоннинг маъноларини тадаббур қилмай ёки фаҳмламай, «оҳ-оҳ» деб, қорининг овозидан завқланишлари шак-шубҳасиз ҳаромдир.* Бу ҳолатга индамай туриш ҳам жоиз эмас.

* Масалан, азоб оятлари ўқилаётган бўлса, бунинг маъносини тушунмай, оҳангига ром бўлиб, мусиқадан лаззатлангандек лаззатланиш мумкин эмас. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) раҳмат оятларини ўқисалар, Аллоҳдан раҳмат сўрардилар, азоб оятларини ўқисалар, бу азоблардан Аллоҳдан паноҳ сўрардилар.

2. Қуръон билан даволаш:

Қуръон билан даволаш (руқя қилиш) – касалга шифо топиш мақсадида Қуръон ўқиб дам солиш жоиздир. Бунинг эвазига ҳақ олиш ҳам жоиз.

Бухорий ва бошқа имомлар Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилишади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бирор киши хаста бўлиб қолса, муъаввизотлар* билан дам солардилар».

Бошқа бир ривоятда: «Касал бўлиб қолсалар, муъаввизотларни ўқиб ўзларига дам солардилар. Вафот топган касалликларида хаста бўлиб ётганларида у Зотга ўзим дам солардим, ўз қўллари билан ўзларини силардим, чунки (қўллари) қўлимдан кўра баракотлироқ эди».

* Фалақ ва Наас суралари.

Бухорий, Муслим ва бошқалар Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилишади:

«Юришлардан бирида (бир жойда дам олгани) тушдик. Бир жория келиб, «Қабиламиз бошлиғини чаён чақиб олди. Эркакларимиз йўқ. Ичингизда дам соладиган одам борми?» деди. Бир киши туриб, у билан бирга кетди. Биз унинг дам солишини билмас эдик. У дам солган эди, (қабила бошлиғи) тузалиб қолиб, унга ўттизта қўй (беришни) буюрди, бизларга сут улашди. У қайтгач, «Дам солишни яхши биласанми? [ёки «Дам солиб юрармидинг?»] дедик. У: «Йўқ, Уммулкитоб* билан дам солдим, холос», деди. «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га боргунимизча [ёки сўрагунимизча] ҳеч нима қилмай туринглар», дедик. Мадинага келгач, буни Набий (солллаллоҳу алайҳи васаллам)га айтдик. У Зот: «Унинг руқя эканини қаердан билибди? (Қўйларни) тақсимланглар, менга ҳам улуш ажратинглар», дедилар».

* Руқя – турли ёмонликлардан паноҳ сўраб, шунингдек, оғриқ, қўрқинч, шайтон ва сеҳрдан тузалишни сўраб ўқиладиган зикрлар. Буларни ўқиб дам солиш ҳам руқя дейилади.

* Уммул-китоб – Фотиҳа сураси.

Шофеий ва бошқалар ушбу ҳадисни далил қилиб, юқорида айтилганидек, Қуръон қироати эвазига ҳақ олиш жоиз дейишган. Уларнинг наздида таълим учун қироат қилиш билан даво учун қироат қилишнинг фарқи йўқ.

Бироқ, ҳанафий мазҳаби уламолари ушбу ҳадисга жавобан шундай дейишган: «Руқя тиловатнинг ўзи эмас, ундан мақсад даволаш. Даволаш учун эса ҳақ олиш жоиздир».

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади