A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони карим тарқоқ, бўлак-бўлак ҳолда нозил бўлиши
PDF Босма E-mail

Кириш

Қуръоннинг нозил бўлиши ҳақидаги мавзу муҳим ва катта мавзу бўлиб, уни билиш Қуръон Аллоҳ томонидан нозил қилинган калом эканига иймон келтириш ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг рисолаларини тасдиқ қилишнинг асосидир. Чунки у Зот ҳавои нафсларидан гапирмаганлар. Қуръон у кишига нозил қилинган ваҳий, холос.

а) Қуръони Каримнинг нозил бўлиш босқичлари

Қуръони Карим уч  босқичда нозил бўлган:

1. Қуръони Каримнинг Лавҳул-маҳфузга нозил бўлиши.

Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир:

«Йўқ!!! У Қуръони Мажиддир. Лавҳул Маҳфуздадир*» (Буруж сураси, 21-22-оятлар).

* Лавҳул Маҳфуз – муҳофаза қилинган лавҳ, Ислом эътиқоди бўйича Аллоҳнинг ҳузуридаги лавҳ бўлиб, барча нарсалар, жумладан, махлуқотларнинг тақдири ёзилган китобнинг номидир. Қуръони Карим ҳам дастлаб ўша Лавҳда бўлган. Лавҳул Маҳфуз Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.

2. Қуръони Каримнинг дунё осмонидаги Байтул Иззатга нозил бўлиши.

Бунга далил Аллоҳ таолонинг:

«Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик…» (Духон сураси, 3-оят).

«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган» деган сўзларидир (Бақара сураси, 185-оят).

Насоий ва Ҳокимлар Саъид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Қуръон зикрдан ажратилиб, дунё осмонидаги Байтул Иззатга қўйилди. Сўнг Жаброил уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб туша бошлади».

Насоий ва Ҳокимлар Довуд ибн Абу Ҳинд йўли орқали Икримадан, у Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилади:

«Қуръон дунё осмонига Қадр кечасида бир йўла нозил қилинди. Сўнгра, ундан кейин йигирма йил мобайнида (бўлиб-бўлиб) нозил қилинди». Кейин: «Уни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Сени фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи этиб юбордик, холос. Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб нозил этдик»ни ўқиди (Исро сураси, 105-106-оятлар)».

3. Қуръоннинг дунё осмонидаги Байтул Иззатдан Жаброил (алайҳиссалом) орқали Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қалбларига тарқоқ ҳолда, бўлак-бўлак бўлиб тушиши.

Аллоҳ таоло: «Уни Руҳул Амийн (Жаброил) олиб тушди… сенинг қалбингга, огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун. Очиқ-ойдин араб тилида», деган (Шуаро сураси, 193-195-оятлар).

б) Қуръонни бўлак-бўлак ҳолда нозил бўлиши

Қуръон бўлак-бўлак ҳолда нозил бўларди. Бир ёки икки ёки бир қанча оятлар турли вақтларда нозил бўларди. Бунга далил Қуръондаги Аллоҳ таолонинг: «Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб нозил этдик», деган сўзидир (Исро сураси, 106-оят). Бу очиқ ойдин қуръоний далилга суннат ва сийратда келган, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Қуръон бир йўла нозил қилинмаганлиги, тақрибан йигирма уч йил деб белгиланган муборак биъсалари мобайнида бўлак-бўлак бўлиб нозил бўлгани ҳақидаги қатъий далиллар қўшимча қилинади. Суютий «Итқон»да шундай деган: «Саҳиҳ ва бошқа ҳадислар ўрганиб чиқиладиган бўлса, Қуръон эҳтиёжга қараб беш, ўн, кўпроқ, камроқ нозил бўлар эди. Ифк воқеасида бир йўла ўн оят нозил бўлгани саҳиҳ ривоятларда келган. Шунингдек, Муъминун сурасини бошидан бир йўла ўн оят нозил бўлгани ҳам саҳиҳ ривоятларда келган. Оятнинг бир бўлаги «Ғойру улид-дорор» (Мўминлардан бешикаст бўла туриб)нинг ўзи нозил бўлгани ҳам саҳиҳдир».

Қуръонни бўлак-бўлак ҳолда нозил бўлиши яҳудий ва мушрикларнинг эътирозларига сабаб бўлган. «Нима учун Қуръон Таврот каби бир йўла нозил бўлмаган», дейишган. Аллоҳ азза ва жалла бу эътирозларини қайд қилиб, унга жавобан ушбу ояти каримани нозил қилган: «Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», дедилар. Сенинг қалбингни у билан собит қилиш (қувватлаш) учун шундай қилдик ва уни тартил билан (дона-дона қилиб) тиловат қилдик» (Фурқон сураси, 32-оят).

Қуръонни бўлак-бўлак нозил бўлишининг ҳикмати

Қуръонни бўлак-бўлак ҳолда нозил бўлиш ҳикматини қуйидаги мушрик ва яҳудийларнинг эътирозига жавобан тушган икки оятдан билиб олишимиз мумкин:

«Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб нозил этдик» (Исро сураси, 106-оят).

«Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», дедилар. Сенинг қалбингни у билан собит қилиш (қувватлаш) учун шундай қилдик ва уни тартил билан (дона-дона қилиб) тиловат қилдик» (Фурқон сураси, 32-оят).

Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф тайёрлади