A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
ҲАФСНИНГ ОСИМДАН ҚИЛГАН ҚИРОАТИНИНГ ЖАЗАРИЙ ТАРИҚИ
PDF Босма E-mail

Маълумки, Осим қироатидаги мусҳафлар Шотибий тариқасида нашр қидинади. Зеро, бу тариқ муқаддам туради. Аммо қори баъзан жазарий тариқида ҳам ўқишга муҳтож бўлади. Масалан, такрорда ва хатмларда қироатни тезлаштириш учун жазарий тариқи жуда ҳам қўл келади. Чунки бу тариқда мунфасил мад чўзилмайди. Бироқ, ушбу тариқда ўқиганда мунфасил мадни чўзиб ўқиш йўли ҳисобланган шотибий тарқидаги, бошқача қилиб айтганда, нашр бўлиб турган мусҳафлардаги айрим сўзларни бироз бошқачароқ ўқиш керак бўлади. Бу ҳол қироат илми талаби бўлиб, унга хилоф қилиш ривоят маъносида жоиз эмас, қироат сифатида эса номақбул, кароҳиятли ҳисобланади. Зеро, бундай қилиш ривоятларни, тариқаларни аралаштириш бўлади. Шу боис, тариқалардаги фарқларни билиб олиш даркор.

Жазарий тариқида Ҳафснинг ривояти бўйича бир нечта кўринишлар бор. Уларнинг ичида шотибий тариқига энг мувофиқ тариқ, кўп жиҳатдан энг афзали имом Жазарий асос қилиб олган Абу Карам Муборак ибн Ҳасан Шаҳразурийнинг «Ал-Мисбаҳуз-заҳир фил-қироатил-ъашрил-бавааҳир» асарида келтирилган тариқдир. Бу йўналишни китобга нисбат этароқ «Мисбоҳ тариқи» деб номлашади. Асарда тариқнинг санади қуйидагича берилган:

Абу Фазл Ҳаммомий,

Абу Бакр Валий Даққоқ,

Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад Фил,

Амр ибн Саббоҳ,

Ҳафс ибн Сулаймон.

Декмак, ушбу тариқни муаллиф Шаҳразурий мазкур устозлари орқали Ҳафсдан, у Осим ибн Абу Нажуддан ривоят қилган.

Имом Осим қироатни Абу Абдурраҳмон Суламий, Зирр ибн Ҳубайш ва Саъд ибн Илёслардан олган. Буларнинг ҳар учови ҳам Қуръонни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ўрганган. Зирр ибн Ҳубайш ва Абу Абдурраҳмонлар Алий розияллоҳу анҳудан ҳам Қуръонни ўтказган. Абу Абдурраҳмон Суламий Убай ибн Каъб ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумларга ҳам ўқиб берган. Ибн Масъуд, Усмон, Алий, Убай ва Зайд розияллоҳу анҳум бу қироатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганган.

 

Ҳафс ривоятининг ушбу тариқидаги шотибий тариқидан фарқли жиҳатлари қуйидаги жадвалда берилган:

 

Жадвалдаги рангларнинг изоҳи:

  1. Яшил ранг жазарий тарқига хос ўқиш важҳи, 4 та;
  2. Сариқ ранг шотибий тариқидаги икки важҳдан бирида муштараклик, 10 та;
  3. Бошқа жазарий тариқаларидан фарқли равишда, шотибий тариқига мос бўлган ўринлар, 7 та.

Мен ушбу тариқни Шайх Муҳаммад Убайддан олганман. У киши бу тариқни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга санади муттасил бўлган Мисрдаги бир қатор қироат шайхларидан олган. Ушбу тариқни муҳтарам қориларимизга улашар эканман, уларнинг дуоларидан умид қилиб қоламан.

Тариқ - «Тариқ» луғатда «йўл», «тутум» деган маъноларини билдиради. Қироат илми истилоҳида эса, қироат имомларидан бирортасининг қироатини имомнинг ровийларидан қуйидаги табақалардаги ноқилларнинг ривоятини англатади. Қироатдаги ровийдан қуйида бўлган ҳар қандай ўзига хос йўналиш «тариқ» дейилаверади.

Масалан, Имом Осим танлаган қироат усули қироат бўлса, Ҳафснинг ундан нақл қилган қироатдаги йўсин ривоят дейилади. Ҳафсдан ривоят қилинган қироатда турлилик бўлса, уларнинг ҳар бири бир тариқ ҳисобланади. Ровийдан қуйидаги санадда бўлган ҳар қайси табақадаги хилоф тариқ дейилаверади.

 

Тузувчи:

Қуръон ходими

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид