A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони карим барча асрларга, барча инсонларга хитоб қилади
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим борасида билимсиз бўлган мункирлар уни ўтган аср Арабистон аҳлига хитоб қилган деб ҳисоблашади. Ҳатто уни ўтган асрларга оид чўл қонуни, деб ҳам кўрсатишади. Аслида эса  Қуръони Карим барча асрлар ва барча инсонларга илоҳий йўл кўрсатувчи сифатида нозил бўлган.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хам иймон келтирганларга хушхабар берувчи, иймонсизларни эса қўркитувчи сифатида юборилган. У набийларнинг сўнггиси, бутун инсониятга ўқитувчи ва Аллоҳнинг элчисидир. Ислом душманлари Қуръонни яхшилаб тадқиқ этмайдилар. Улар Қуръонда билдирилган хусуслар ҳозирги кун учун эскирган, деб даъво қиладилар. Уларнинг фикрига кўра, илм, тафаккур ва маданият эътиборига кўра янги дастур ва янги қонунга эҳтиёж мавжуд. Бу дин − Ислом дини  илоҳийдир. У фақатгина арзда эмас, балки самода ҳам бирдай аҳамиятга эга.
Оли Имрон сурасининг 83-оятида:
«Аллоҳнинг (ҳақ) динидан ўзга динни истайдиларми?! Ваҳоланки, осмонлару Ердаги барча зотлар (фаришталар, инсу жинслар) хоҳ ихтиёрий, хоҳ мажбурий Унга бўйсунгандир ва Унинг ҳузурига қайтарилурлар», деб марҳамат қилинади. Унга кўра илоҳий қонунларнинг фақатгина ерда эмас, балки   самода ҳам дастурул амал бўлиши уқтирилади. Қуръони Каримни иймон билан ўқиб, унинг сир- асрорларини билишга шўнғиган инсон унинг ҳар бир давр учун инсонларни саодатга йўналтирувчи бир раҳбар эканига гувоҳ бўлади.
Инсон илм ва амал орқали саодатнинг энг юқори чўққисига кўтарилади. Инсон ўзи учун зарур бўлган ҳар бир нарсани ундан топади. Хилватда, жамиятда, ўтирганда, турганда, еганда, ичганда, зикрда, фикрда, ибодатда, меҳнатда, сўзлашда, сукутда, сиҳатда, хасталикда − хуллас, инсоният учун лозим бўлган ҳар нарсада унга йўл кўрсатувчи дастур бўлиб хизмат қилади. Аллоҳга эътиқод инсонга шундай туйғуларни берадики, инсон бу туйғулар воситасида ҳақиқат нурларини кўргандек бўлади. Эгрилик, тўғрилик, зафар, мағлубият ҳақида баён этилган хусусларни тадқиқ этиб юқори билимга эга бўладилар.
Инсон Қуръонни тушуниш орқали ўз дунёси ва охиратга оид барча хайрли саодатни англаб етади. Шубҳа ва ҳар турли ёмонликдан узоқ эътиқод билан лозим бўлган моддий-маънавий озуқани олади. Қуръони Карим ҳар жиҳати билан инсонни камолотга етказувчи энг буюк раҳбар сифатида намоён бўлади Қуръони Карим инсоният ҳаётининг якунига қадар барча насллар учун саодатга элтувчи дастур бўлиб қолади. Бу ҳақиқатга кўз юмиш, унга қарши чиқиш инсондаги маънавий кўрликни билдиради. Кекса, ёш, эркак, аёл, олим, жоҳил, шоир, коҳин, деҳқон, тижоратчи, ишчи, чўпон − ким бўлишидан қатъи назар − Қуръони Каримни англагани сари инсонийлик томон йўнала боради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мазмунли ҳаёти ҳар бир аср кишиси учун ўрнак бўлади.
Бақара сурасининг 286-оятида:
«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги)   ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир. (Яна дедиларки:) «Эй, Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни койима! Эй  Роббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй  Роббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!» деб марҳамат қилинади.
Бақара сурасининг 185-оятида:
«Рамазон ойи − одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Кимки бемор ва сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди. Бу − ҳисобни тўлдиришингиз ҳамда ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳга такбир (ҳамду сано) айтишингиз ва шукр қилишингиз учундир», деб марҳамат қилинади. Яъни Аллоҳ Таоло бандаларига қийинчиликни эмас, осонликни буюради. Ҳар доим, ҳар ерда инсонларни юксалтиради, уларга осонлик бериб яхшиликка бошлайди. Асло зулм йўлини тутмайди.
Анкабут сураси 43-оятида:
«Ушбу мисолларни Биз одамлар (ибрат олишлари) учун айтурмиз. (Лекин) уларни фақат олимларгина англагайлар», деб марҳамат килинади.
Инсон ўз ақлу иродаси ва иймони билан Аллоҳ Таолонинг оятларини ўқиб маънавий озуқа олади. Барча ёмон амал ва туйғулардан қайтарувчи, фақатгина эзгуликка ундовчи Ислом воситасида бахтли ҳаётга эга бўлади. Шунинг учун Қуръони Карим ҳар бир асрда ҳар кандай фикрловчи киши учун йўлбошчи саналади.