A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонни тушириш ва уни сақлаш
PDF Босма E-mail

Сенга ҳам, менга ҳам Аллоҳ тавфиқ берсин, азизим, билгинки, мусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи лозим:
1. Албатта, Аллоҳ таоло аввалги туширилган китоблардаги ҳамма ҳақиқатларни ўз ичига олган, уларни тасдиқловчи ва қўлловчи, барча пайғамбарларга туширган китобларидан улуғ бир китоб туширган. Бу китоб барча пайғамбарликлар ва Аллоҳнинг китобларининг хотимаси бўлиб келган.
2. Албатта, Аллоҳ бу китобни ўз Пайғамбари Муҳаммад (алайҳиссалоту васаллам)га очиқ араб тилида туширган ва уни қиёматгача боқий қиладиган мўъжиза қилиб, «Қуръон» деб номлаган.
3. Албатта, Аллоҳ у  билан инсу жинни ожиз қолдириш муборазасига чақирган. Уни қиёматгача ўзгартиш, алмаштириш ва бузилишдан сақлашни ўз зиммасига олган.
Аллоҳ таоло мазкур хусусиятларни бу китобга хос қилди ва уни ўз мўъжизаси деб эълон қилди.
4. Албатта, у ҳозирда одамлар ичидаги ягона илоҳий китобдир ва қиёматгача Расули Акрам (алайҳиссалоту васалам)га қандай туширилган бўлса, шундай ҳолда бирор ҳарфи ёки лафзи ўзгармай қолажак.
5. Албатта, у Аллоҳнинг мўъжизавий китоби ўлароқ инсониятни  тўғри йўлга солди. Башарият ақлини турли хурофот, бидъат ва кўр-кўрона тақлид қилиш асирлигидан озод қилди. У тафаккур қилишга, ўйлашга, изланишга, илмга ва борлиққа, осмонларга, ерга, тоғлар, денгизлар ва Аллоҳ яратган барча махлуқотларга назар солишга чақиради.
6. У одамлар орасидаги табиий, илмий, ҳаётий, тарихий ва соғлом ақлдаги ҳақиқатларга қарши бўлмаган ягона илоҳий китобдир.
7. У баён қилишда, қонуншуносликда, тарихшуносликда, илмда, жамиятшуносликда ва келажакни билишда кўплаб ҳикматлар ва мўъжизаларни ўз ичига олган ягона китобдир.
8. У шариатни, яъни  Аллоҳнинг башариятга яхшилик, саодат ва фойдаларни таъминловчи қонун ва йўлини ўз ичига олган ягона китобдир. Бу шариат ўзидан олдинги барча шариатларни бекор қилган бўлиб, у Қуръон мўъжизаларидан биридир.
9. Албатта, Аллоҳ уни ўқишни ва ёдлашни ибодатга айлантиргандир.
10. Албатта, ким у билан ҳукм қилса, адолат қилган бўлади. Унга даъват қилса, тўғри йўлга ҳидоят топади.
11. Албатта, унинг барча тафсирлари ва маъноларининг таржималари унинг барча маъноларини акс этдира олмайди. Фақат ўз муаллифларининг уринишларини кўрсатади, холос.
12. Албатта, Қуръони Каримнинг тафсири ва маъноларининг таржимаси барча илмий қоида ва шартларга бўйсунмоқлиги вожибдир.
13. Албатта, Қуръони Каримга иймон келтириш, Аллоҳга иймон келтиришнинг шартларидан биридир.
14. Албатта, бузилмаган суратдаги Таврот, Инжил каби Қуръони Каримдан олдинги илоҳий китобларга иймон келтириш, Қуръони Каримга иймон келтиришнинг шартидир.