A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони Карим тиловати
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим тиловати


Аллоҳ таолонинг охирги китоби бўлмиш Қуръони Каримнинг тиловати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир.
Аллоҳ таолонинг Китобини тиловат қилиш унга шунчаки кўз югуртириб чиқиш ёки ёдлаб олган жойини шуурсиз такрорлашдан иборат эмас.

Қуръон тиловати – уни бутун вужуд билан ҳис этган ҳолда тадаббур ила ўқиб, унга амал қилишдир.

– Қуръон ҳомилларининг сифатлари.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Қуръон ҳомили кечаси одамлар ухлаганда бедорлиги билан, кундузи одамлар оғзи очиқ юрганда рўзадорлиги билан, одамлар кулганида йиғиси билан, одамлар хурсанд бўлганида маҳзунлиги билан, одамлар маҳмадоналик қилганида жим туриши билан, одамлар гердайиб юрганида хушуъси билан танилмоғи лозим. У ғофил, бақироқ ва тез бўлмаслиги керак».
Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳи дейди: «Қуръон ҳомили – Ислом байроғини кўтарувчидир. У Аллоҳ таолони улуғлаш учун беҳуда сўзловчи билан беҳуда сўзламаслиги, унутувчи билан унутмаслиги, бемаза ила бемазалик қилмаслиги керак. Унинг бировда ҳожати бўлмасин, бировларнинг унда ҳожати бўлсин».

– Қуръон тиловати одоблари:
1. Қуръони Каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим.
2. Қуръони Каримни қироат қилувчи одобли бўлиши керак.
3. Қуръони Каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозеъ билан ўтириши керак.
4. Қуръони Каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки мутакаббирона ўтирмаслиги керак.
5. Қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат намозда тик турган ҳолда ва масжидда ўқимоқликдир.
6. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганида қироат қилади.
7. Қуръони Каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб, баданига зарар етказадиган бўлмаслиги лозим.
8. Қуръони Каримни қироат қилувчи шошилиб, тартил ва тажвидни бузмаслиги керак.
9. Қуръони Каримни қироат қилувчи оддий шахс бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши лозим.
10. Қироатни кўп қилмоқчи бўлса, уч кунда бир марта хатм қилиши керак.
11. Хатм қилганидан кейин Аллоҳ таолога дуо қилиши марғубдир.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
«Қуръони Каримни хатм қилган киши учун мустажоб дуо бордир», – деганлар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачон хатм қилсалар, аҳли аёлини жамлаб дуо қилар эдилар.
12. Қуръони Каримни қироат қилувчи тиловатни имкон борича чиройли қилишга ҳаракат қилмоғи мустаҳабдир.
13. Қироатни ичида қилиш мустаҳабдир. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир.
14. Баъзи мақсадлар учун овозни баланд кўтариб қироат қилиш ҳам жоиз.
15. Қуръони Каримни қироат қилувчининг мусҳафи бўлса, ўша мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам, унга қараб ўқиб турмоғи лозим.
16. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзи ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У Зотнинг улуғлигини доимо ҳис қилиб турмоғи лозим.
17. Қироат қилувчи ўзи ўқиган ҳар бир оятни тадаббур қилмоғи матлубдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Мукаммал саодат йўли китобидан)