A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қорининг одоблари
PDF Босма E-mail

Каломуллоҳни дилига жо қилганлар оддий мусулмонлардан маънавий юксаклиги билан ажралиб туриши лозим. Қорининг шакл-шамойили ва феъл-атвори юқори савияда бўлиши, ўзи виқорли, оғир, сокин, сабр-бардошли бўлиши керак. Қуръони Карим буйруқларига амал қилиб, унда тақиқланган ишлардан ўзини узоқ олиб юриши зарур. Шунингдек, Қуръон таҳсилини олишда тўсиқ бўладиган бекорчи нарсалардан йироқ бўлиши, Қуронни ёдлаб, уни қалбига жо қилиш учун қалбини турли ёмон хислатлардан поклаши лозим. Зеро, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Нўъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда: «Албатта, жасадда бир парча гўшт бор. Қачон у салоҳиятли бўлса, жасаднинг барчаси салоҳиятли бўлади. Қачон бузилса, жасаднинг барчаси бузилади. Огоҳ бўлинг, у қалбдир», – дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Қорининг улуғ ва олий хислатларни ўзида мужассам этиши, Қуръонни улуғлаши, барча қайтарилган ишлардан ўзини тийиши, ёмон одатлардан сақланиши, олийжаноб бўлиши унинг шарафини оширади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Эй қорилар жамоаси!  Бошингизни кўтаринг! Сизларнинг йўлингиз равшан бўлди. Яхшиликларга шошинг…!»

Уламоларимиз Қуръони Карим қироатининг одоблари ҳақидаги барча далил ва мулоҳазаларни ўрганиб чиққанларидан кейин хулоса қилиб, қорининг одобларини қуйидагича тартибда келтирадилар:

1) Қуръони Каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим;

2) Қуръони Каримни қироат қилувчи одоб-ахлоқда намуна бўлиши керак;

3) Қуръони Каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозе билан ўтириши даркор;

4) Қуръони Каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки мутакаббирона ўтирмаслиги зарур;

5) Қуръони Каримни қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат тик турган ҳолида намозда ва масжидда ўқимоқдир;

6) Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим фарз ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганда қироат қилади;

7) Қуръони Каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб, жисмига зарар етказадиган бўлмаслиги лозим;

8) Қуръони Каримни қироат қилувчи ўта шошилиб, тартил ва тажвидни бузмаслиги шарт. Тиловатдан вақтни қизғаниб ёки бошқа сабаблар билан шошилиб ўқимаслик муҳим саналади;

9) Қуръони Каримни қироат қилувчи оддий киши бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши мақбул;

10) Қуръони Каримни қироат қилувчи қироатни тез тугатмоқчи бўлса, уч кундан кам бўлмаслиги керак;

11) Қуръони Каримни қироат қилувчи хатм қилганидан кейин Аллоҳ таолога дуо қилиши марғуб;

12) Қуръони Каримни қироат қилувчи имкони борича тиловатни чиройли қилишга ҳаракат қилиши мустаҳаб;

13) Қуръони Каримни қироат қилувчи қироатни ичида қилмоғи мустаҳаб. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир;

14) Қуръони Каримни қироат қилувчи баъзи мақсадлар учун овозини баланд қилиб қироат қилса ҳам, жоиз;

15) Қуръони Каримни қироат қилувчининг Мусҳафи бўлса, ўша Мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам, унга қараб ўқиб турмоғи лозим;

16) Қуръони Каримни қироат қилувчи доимо ўзи ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У Зотнинг улуғлигини ҳис қилиб турмоғи лозим;

17) Тиловатга киришишдан олдин ақлни машғул қиладиган турли омиллардан зеҳнни холи қилиш керак;

18) Ҳар гал тиловатга киришиш олдидан Аллоҳ таолодан уни осон қилишини чин дилдан сўраши, У Зотдан доимо ғайрат, куч-қувват ва имкониятлар тилаб дуо-илтижода бўлиши зарур ҳисобланади. Зотан, Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қувват ва ёрдам кутилмайди;

19) Шу ўринда оддий матнни эмас, балки буюк илоҳий Китоб, лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳ томонидан бўлган, У Зотнинг қадим каломи бўлмиш Қуръони Каримни, илоҳий ваҳийни ўқиётганини унутмаслик, бу ҳақиқатни доимо ҳис қилиб туриш даркор;

20) Бу йўлда тўғри ният билан қилинган ҳар бир ҳаракат ва машғулот ибодат ҳисобланишини доимо ёдда тутиш керак.

Тошкент ислом институти талабаси

Тожиддинов Абдуссомад