A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонни тадаббур ва хушуъ ила тингламоқ
PDF Босма E-mail
Аллоҳ таоло: «Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз» (Аъроф, 204), деган.
Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар.
Ҳанафий мазҳаби уламолари эса  намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар.
Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.
Ҳар бир мўмин-мусулмон Қуръони Карим тиловати қулоғига тушиши билан Аллоҳ таолонинг ушбу оятдаги амрини эсга олиб, дарҳол уни тинuлаши ва жим туриши вожиб.

Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
«Менга қироат қилиб бер», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга нозил бўлган нарсани сизга қироат қилиб бераманми?!» дедим.
«Мен уни ўзимдан бошқадан эшитишни хоҳлайман», дедилар.
Бас, мен «Нисо»ни қироат қилдим. Қачонки «Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур?!»га етганимда:
«Кифоя (ёки тўхта)», дедилар.
У Зотнинг икки кўзлари ёш тўкаётганини кўрдим
».
Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзларига нозил бўлган Қуръони Каримни Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га ўқитиб эшитганларидан кейин ҳар қандай одам Қуръони Карим тиловатини эшитиши зарурлиги келиб чиқади.
Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръони Каримни тадаббур ва хушуъ билан эшитганларидан кўзларидан ёш тўкилган. Бас, шундоқ экан, у Зотнинг умматлари ҳам шунга ўхшаш ҳолда бўлмоғи керак.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз саҳобаларидан баъзиларига «Менга қироат қилиб бер», деганлари.
2. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръони Карим тиловатини ўзларидан бошқадан эшитишни хоҳлаганлари.
3. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръон тиловатини кўзларидан ёш тўккан ҳолда тинглаганлари.
4. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг фазллари.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Убай ибн Каъбга:
«Аллоҳ таоло сенга «Лам якуниллазийна кафаруу»ни қироат қилиб беришимни амр қилди», дедилар.
«Сизга менинг номимни айтдими?!» деди.
«Ҳа», дедилар.
У йиғлаб юборди
».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу икки ҳадиси шарифдан Қуръони Каримни тинглаб туриш мустаҳаб амал экани чиқади. Қуръони Карим тиловатини тингловчи жим туриб хушуъ ва тадаббур билан тинглаши керак. Ибрат ва насиҳат олиши керак.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ таоло Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг номларини айтгани.
2. Аллоҳ таоло Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га «Лам якуниллазийна кафаруу»ни қироат қилиб беришни амр қилгани.
3. Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу)нинг фазллари.