A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қалбларимизни оғдирмагин
PDF Босма E-mail

Оли Имрон сурасининг бошида илоҳий китоблар ҳақида сўз кетади. Шунингдек, Қуръони Каримнинг оятлари икки ҳил, муҳкам ва муташабиҳ эканлиги ҳақида ҳам сўз боради. Муҳкам оятлари очиқ маънога эга оятлар бўлиб, маъносини бир маънодан бошқа маънога бўриб бўлмайдиган оятлардир. Муташабиҳ оятлари эса бир неча маъноларга буриб бўлиш мумкин бўлган оятлар. Буниниг илми Аллоҳнинг ҳузуридадир. Шу билан бирга илмда мустаҳам бўлганлар, муҳкам ва муташобиҳ илмида мутахассис бўлган олимлар биладилар.

Навбатдаги дуоимиз ана шу илмда мустаҳкам бўлганларнинг тилидан келади. Қалби оғиб кетганлар муташобиҳ оятларини чуқур англамай, Аллоҳдан қўрқмай оғзиларига келганини гапираверадилар. Аммо тақводор, ҳақиқий илм эгалари бу нарсада ўта эҳтиёткор бўладилар  ҳамда Аллоҳ таолодан ёлвориб сўрайдилар:
Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта, Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан. (Оли Имрон. 8)
Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли− шу, у ҳидоят нима эканини, қандай улуғ неъмат эканини жуда яхши тушунади. Шунинг учун  ҳидоятни берган Аллоҳга ёлбориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди.
«Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг, қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин».
Улар Аллоҳ таолонинг «Ваҳҳоб» кўплаб ато қилувчи Зот эканлигини ҳам яхши биладилар ва Унинг Ўзидан раҳмат ато қилишини сўрайдилар:
«Албатта, Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан».
Улар ўз Роббиларининг барча халойиқни бир куни жамлаб, ҳисоб китоб қилишини ҳам яхши биладилар ва шунинг учун У Зотга бу ҳақда қуйидагича ёлборадилар:
«Эй Роббимиз, албатта, Сен одамларни келишига шубҳа йўқ кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас. (Оли Имрон 9)
«Келишига шубҳа йўқ кун» − қиёмат кунидир. Аллоҳ таоло ўша кунда барча одамларни жамлаб, сўроқ-саволга тутиб, амалига яраша жазо ёки мукофот беришини ваъда қилган. Мўмин бандалар бу ишнинг, албатта, бўлишига қаттиқ ишонадилар. Чунки  Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди.
Илмда собит бўлган мўминларга эргашган ҳолимизда ушбу дуолардан яна ҳам кенгроқ фойдаланишимиз лозим. Бу фитнага тўла дунёда, балки фитнанинг ўзи бўлган дунёда қалбларимиз ҳар лаҳзада оғиб қолиш хатаридан холи эмас. Шундай экан, ҳар доим, эртаю кеч, кечаю кундуз, айниқса, ҳар хил «Ажойиботлар»ни кўрганимизда, эшитганимизда дарров ушбу дуони қилишимиз зарур.
Шарҳ ибн Ҳавшаб (розияллоҳу анҳу) Умму Салама (розияллоҳу анҳо)га:
«Эй Мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандоқ бўлар эди?» деб сўради.
Умму Салама (розияллоҳу анҳо): «У Зотнинг аксар дуолари «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил», эди.
Бас, мен:
«Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?» дедим.
«Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки панжаси орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», дедилар».

 

Одинахон Муҳаммад Юсуф