A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримни ёдлаш йўлидаги қирқта қоида ва кўрсатмалар
PDF Босма E-mail

«Қуръон ёдлаш фазилатлари» китобида Қуръони Каримни ёдлашда фойда берадиган 40 қоида ва кўрсатмалар баён қилинган.

Бу ўз навбатида Қуръон ёд олмоқчи бўлган кишига ажойиб йўлланма бўлади, албатта. Улар икки қисмдан иборат:
Биринчи қисм: Қуръони Каримни ва барча илмларни ёдлаш учун мутлақ, умумий, асосий қоида ва шартлар. У олтита қоидани ўз ичига олади:
1. Илтижо.
2. Ихлос.
3. Тақво.
4. Аллоҳдан қўрқиш.
5. Аллоҳнинг Китобига амал қилиш.
6. Беш вақт намозга риоя қилиш.
Иккинчи қисм: Қуръони Каримни ёдлашга хос бўлган қоида ва усуллар. Бу қисм қолган ўттиз тўрт қоидани ўз ичига олади. Бу ўттиз тўртта қоиданинг ичида қилиниши лозим бўлган рукн ва вожиботлар ҳам, қўшимча қилинса, яхши бўлган ёрдамчи вазифалар ҳам бор.

Қирқта қоида ва кўрсатмалар қуйидагилардан иборат:

Таҳажжуд пайтида Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қилиб ёлвориш.
Ҳифз амалиётига хос дафтар тутиш.
Ҳиммат ва ғайратни қўзғатиш.
Моҳир устозни танлаб, Қуръонни ундан оғизма-оғиз ўрганиш ва Мусҳафнинг ўзи билангина чекланмаслик.
Ёдлаш учун муносиб жой танлаш.
Амални Аллоҳ таоло учун холис қилиш.
Устозга ҳам, Мусҳафга ҳам бирдек одоб ва эҳтиромда бўлиш.
Қуръони Каримни унутганга ваъда қилинган қаттиқ ваъидларни ҳис қилиш.
Қуръонни ёдлагандан кейин унутиш гуноҳи кабиралардандир, деб эътиқод қилиш.
Хато қилган ўринларни белгилаб қўйиш.
Ёдлаш учун энг афзал ёш – 5 ёшдан 23 ёшгача бўлган давр.
Битта нусхадаги Мусҳаф билан чекланиш.
Ҳар йили таровиҳ намозида хатм қилишни ва (кундалик) намозларда ўқишни лозим тутиш.
Кундалик вазифани тайёрлаш.
Кундалик такрорни йўлга қўйиш.
Бир-бирига ўхшаш оятларни жамлаш.
Хатони юз марта такрорлаш билан тузатиш.
Ёдлаш амалиётидаги атамалар билан танишиш.
Ёдлаш учун муносиб вақтни танлаб, ўзгармас, собит вақтни қайд қилиб олиш.
Тақво қилиш ва маъсиятлардан четланиш.
Такрор ёдлашнинг асосидир. Қанчалик кўп такрорланса, шунчалик кўпроқ мустаҳкамланади.
Нафл намозларда ёддан ўқиш. Нафл намоз ва таровиҳ намозларида мусҳафга қараб ўқиш жоиз эмаслигига эътиқод қилиш.
Вақтни тартибга солиш.
Ўтириш ҳолати.
Қуръонни ёдлаётган вақтда овозни кўтариб, жаҳрий қироат қилиш.
Тартибли силсила ва гарчи оз бўлса-да, узмасдан, давомий тайёрлаб бориш.
Кундалик янги дарсни белгиланган услуб билан «Фотиҳа» сураси каби мустаҳкам ёдлаш.
Махфий ва ошкор ҳолда ҳам Аллоҳ таолодан қўрқиш.
Қуръон ёдлаш дуосини эсдан чиқармай, такрорлаб туриш.
Аниқлаб олинган хато ўринларда умр давомида яна хато қилиш эшигини ёпиш.
Куннинг камида саккиз соатини ёд олишга сарфлаш.
Ҳайз кўрган аёл мурожаъани эшитиш, кўриш ва қалбдан ўтказиш воситаси ила бажариши.
Ёд олиш жараёнида устозни алмаштирмаслик.
Аллоҳ таолонинг Китобига амал қилиш.
Қуръон жуда осон, айни пайтда тез «қочиб кетувчи»дир.
Ҳар кеча «Бақара» сурасининг ўнта оятини қироат қилиш.
Кундузги вирдларни тунда таҳажжудда ўқиш.
Беш вақт фарз намозларни биринчи такбиргага етишиш билан масжидда жамоат билан ўқишни тарк қилмаслик.
Кунлик шахсий тиловат вирдида бардавом бўлиш.
Ёдлаш амалиётида ва овозни гўзаллаштиришда ёрдам берадиган неъматларни истеъмол қилиш.

Жалолиддин ҳожи домла Ҳамроқулов