A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Хатм қилиш муддатлари, уни тиловат қилиш
PDF Босма E-mail

Яқинда Қуръон ўқишни ўрганиб олдим. Уни хатм қилиш муддатлари, уни тиловат қилиш мақбул бўлган ўринлар ҳақида билмоқчи эдим. Жавоб: Қуръон ўқувчи киши тиловатни тарк қилмаслиги, бу ишда бардавом бўлиши лозим. Салаф уламоларимизнинг Қуръонни хатм қилиш одатлари турлича эди. Баъзилари икки ойда, баъзилари ҳар ойда, бошқалари ҳар ўн, саккиз ёки етти кунда Қуръонни хатм қилиб туришарди. Кўпчиликнинг одати шу эди. Олти, беш, тўрт ёки уч кунда хатм қилувчи уламолар ҳам бўлган.
Қуръон ўқишни қачон бошлаб қачон хатм қилиш вақти қорининг ихтиёридадир. Масалан, Усмон розийаллоҳу анҳу бир ҳафталик хатмларида жума кечаси бошлаб, пайшанба кечаси тугатар эдилар. Абу Ҳомид Ҳаззолий «Иҳёу улумид-дин» китобларида: «Хатмларнинг афзали тунги хатм ва кундузги хатм. Кундузги хатм душанба куни бомдод намозининг икки ракатида ёки ундан кейин тугатилади. Тунги хатм жума куни шом намозининг икки ракатида ёки ундан кейин тугатилади», деб айтганлар.
Қуръон қироати учун энг яхши вақт намоздаги вақтдир. Намоздан ташқари қироат эса, кечаси бўлгани яхшироқ. Кечанинг иккинчи ярмида бўлгани аввалида бўлганидан яхшироқ. Шом ва хуфтон орасидаги тиловат ҳам суюклидир. Аммо кундузги тиловатларнинг энг яхшиси бомдод намозидан кейингисидир. Қайси вақт бўлмасин, Қуръон тиловат қилишнинг кароҳияти йўқ. Ўатто намоз ўқиш ман қилинган пайтларда ҳам тиловат қилинаверади.
Ёлғиз хатм қилувчи қори хатмни намозда тугатиши мустаҳабдир. Аммо намоздан ташқарида кўпчилик бўлиб хатм қилиш кеча ёки кундузнинг аввалида бўлгани яхши. Хатм кунида рўза тутиш ҳам мустаҳаб. Фақат ман қилинган кунларда рўза тутилмайди. Тобеинлардан Талҳа ибн Мусарраф, Мусаййиб ибн Рофиъ ва Ҳабиб ибн Абу Соғитлар Қуръонни хатм қиладиган кунлари рўзадор бўлур эдилар. Хатм мажлисларида Қуръон ўқишни биладиганлар ҳам, билмайдиганлар ҳам ҳозир бўлиши мустаҳабдир.
Қатода, раҳматуллоҳи алайҳ, айтадилар: «Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу қачон хатм қилсалар (яъни, Қуръони каримни ўқиб тугатсалар), аҳли аёлларини тўплаб, дуо қилардилар». Ҳаким ибн Утбадан қилинган саҳиҳ ривоятда у киши айтадилар: «Менга Мужоҳид билан Абда ибн Абу Лубобани юборишибди. Улар, биз Қуръонни хатм қилишни хоҳлаймиз, чунки Қуръон хатм қилинганида дуолар ижобат бўлади, деб айтишди» (Ибн Абу Довуд ривояти).
Баъзи саҳиҳ ривоятларда: Қуръон хатм қилинганида раҳмат ёғилиб туради, деб айтилган.
Қуръон хатм қилинганида тазарруъ ва илтижо билан, қабул бўлишига ишонган ҳолда дуо қилиш мустаҳабдур.
Ҳумайд Аъраж розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради» (Дорамий ривояти).
Абу Мусо Ашъарийдан, розийаллоҳу анҳу, ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни ёдлаганингиздан кейин маҳкам тутинглар. Аллоҳга қасамки, Қуръон арқони ечилган туядан ҳам тезроқ қочади», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Анасдан, розийаллоҳу анҳу, ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга умматимнинг савоблари кўрсатилди. Улар орасида киши масжиддан чиқариб ташлаган ахлат (учун берилган савоб) ҳам бор эди. Яна менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Бир кишига Қуръондан бирор сура ёки оятни ёдлаш насиб этгач, сўнг уни унутиб юборганидан каттароқ гуноҳни кўрмадим», дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

(Динда саволим бор)