A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Оятул Курсий
PDF Босма E-mail

1.    «Ойларнинг саййиди Муҳаррам, кунларнинг саййиди жума, сўзларнинг саййиди Қуръон, Қуръоннинг саййиди эса Оятул Курсийдир. Оятул Курсийда элликта калима бўлиб, ҳар бир калимада элликта барака бордир» (Дайламий «Муснадул Фирдавс»да Алидан (розияллоҳу анҳу) ривоят килган).

2. «Аллоҳ таоло Бақара сурасидаги (Аллоҳ − Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қайюмдир) оятидан улуғроқ осмонни ҳам, ерни ҳам, жаннатни ҳам, дўзахни ҳам яратмаган»(Абу Убайд ва Ҳоким Ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) ривоят килган).
Фойда: Суфён ибн Уяйна айтади: «Чунки Оятул Курсий Аллоҳнинг каломидир, Аллоҳнинг каломи эса махлуқ эмасдир. Ва Аллоҳнинг каломи Аллоҳнинг осмон ва ердан иборат махлуқотларидан улуғдир» (Имом Термизий «Қуръон фазилатлари»да зикр килган).

3.    «Муҳаммаднинг нафси измида бўлган Зотга қасам, албатта, бу оятнинг − Оятул Курсийнинг тили ва иккита лаби бор, Аршнинг пойида Аллоҳ таолони улуғлайди»(Имом Муслим ва Абу Довуд Убай ибн Каъбдан ривоят килган).

4.    Муҳаммад ибн Ҳанафиядан шундай дегани ривоят қилинади: «Оятул Курсий нозил бўлганида, дунёдаги барча санамлар қулади, шунингдек, дунёдаги барча подшоҳлар йиқилиб, бошларидаги тожлари ерга тушди. Шайтонлар бир-бирига урилиб, қочиб, иблис олдига бориб, бунинг хабарини берган эди, у уларга сабабини қидиришни буюрди. Мадинага келишганида, уларга Оятул Курсий нозил бўлганининг хабари етди». Навф Бакколийдан: «Оятул Курсий Тавротда «Валийуллоҳ» деб номланади», дегани ривоят қилинади (Навф Бакколий уни ўқиган киши осмонлару ер мулкида «Азиз» деб чақирилишини айтган).

5.    Абдурроҳман ибн Авф уйига кирганида, унинг тўрт бурчагида Оятул Курсийни ўқир эди. Бунинг маъноси  гўёки Оятул Курсий у кишининг тўртала томонида қўриқчи бўлиб, уйининг бурчакларида туриб, шайтонларни ҳайдашини хоҳларди. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): «Қуръондаги энг улуғ оят Оятул Курсийдир», деганлар. Баъзи уламолар: «Чунки Оятул Курсийда Аллоҳнинг исми замир (олмошлар шаклида) ва зоҳир исм кўринишида ўн саккиз марта зикр қилинган», деганлар (Буларнинг барчаси Куртубий «Тафсир»ининг 2-жуз, 185-186-саҳифаларидан олинган).