A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳидоят манбаи
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим ҳидоят раҳбаридир. Ҳар ким унинг билан йўлида давом этса, маънан ва моддий жиҳатдан юксакликка эришади. Ундан бехабар қолиш эса қоронғу зулматда йўлидан адашиб қолиш демакдир.

Яхшиликларнинг энг аълосини Қуръони Карим амр этади, ёмонликнинг ҳар қандайидан қайтаради.

Қуръони Каримда кўплаб амр бўлиб, улар инсонни яхшиликка буюради, бу «амри бил маъруф» деб номланади. Қуръони Каримдаги айрим оятлар  инсонни ёмонликдан қайтаради ва бу «наҳйи мункар» деб номланади. Яна Қуръони Каримда набийлар ва солиҳлар ҳаётига алоқадор ибрат ва ҳикоялар бордирки, улар инсонлар учун ўрнак моҳиятидадир. Қуръони Каримдаги оятларда ҳалол ва ҳаром ажратилиб, инсонларга сабоқ берилади. Аллоҳ таолога дуо қилиш ва Унга тасбеҳ келтиришни буюрувчи оятлар эса банданинг энг асосий вазифасини эслатиб туради. Қуръони Каримнинг 6666 ояти инсоният учун ҳидоят нурларидир.

Бақара сурасининг 2-,3-оятларида:
«Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят манбаидирким, улар (Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) келтирган хабарларга) ғойибона иймон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир» деб марҳамат қилинади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам «Хайрлиларингиз Қуръонни ўрганувчи ва ўргатувчиларингиздир», деб марҳамат қилганлар. Хуллас, дарахтни  ўстурувчи ва уни озиқлантирувчи тупроқ бўлганидек, инсонни улғайтирувчи ҳамда озиклантирувчи Қуръони Каримдир. Унга эътикод ва амал қилганлар саодат ва бахтга эришади.