A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ҳамжиҳатликка чорлайди
PDF Босма E-mail

Оли Имрон сурасининг 103-оятида:
«Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони» (Қуръон)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида тургангизда, сизларни ундан қутқарди Шояд, ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ ўз оятларини сизларга шундай баён қилади», деб марҳамат қилинади.

Бирлик куч-қудрат демакдир. У саодат ва саломатлик келтиради. Фирқаларга бўлиниш эса инсонни заифлаштиради.

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) замонларини тадқиқ этган олимлар мусулмонларнинг Қуръонни маҳкам тутиб, ҳамжиҳат бўлганлари боис катта зафарларга эришганликларини таъкидлайдилар. Юқоридаги оятнинг нозил бўлишига Мадинада яшайдиган Хазраж ва Авс қабилаларининг мунтазам адоватлари сабаб бўлган эди. Ушбу оятда Қуръони Карим нозик ўхшатиш билан мустаҳкам арқонга киёсланмоқда. Мана шу арқонни маҳкам тутган киши омон қолиши, яъни гуноҳ ва ёмонликлардан халос бўлиши мумкин.

Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам) даъват этганидек: «Эй, инсонлар! Ла илаҳа иллаллоҳ денг ва саодатга эришинг» сўзи душман қабилаларни бирлаштирди ва уларни бир-бирига биродар қилди. Биргалик эса катта кучни юзага келтирди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) инсонларни яраштиришни энг улуғ фазилатлардан деб билганлар. Биз учун ҳам энг улуғ вазифалардан бири − бу бирлашиш, ҳамжиҳат бўлишдир. Инсонлар ўртасидаги нифоқ ва низоларни бартараф этиб, уларни яраштириш барчамизнинг бурчимиздир Бирлик саодатга етаклайди, айрилиқ эса фалокатга. Ҳар мўмин банда ўзига раво кўрган нарсасини бошқаларга ҳам раво кўрса, ўз нафсини енга олса, бу улуғ неъмат саналади. Аллоҳ таолонинг бу неъматига эришиш Қуръон йўлида фидокорлик қилган ва унинг ҳукмларига сўзсиз итоат этган мўминларгагина насиб этади.