A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонни хатм қилгач, яна бошидан ўқиш фазилати
PDF Босма E-mail
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ قَالَ: الْحَالُّ الْمُرْتَحِلُ قَالَ: وَمَا الْحَالُّ الْمُرْتَحِلُ قَالَ: الَّذِي يَضْرِبُ مِنْ أَوَّلِ الْقُرْآنِ إِلَى آخِرِهِ كُلَّمَا حَلَّ ارْتَحَلَ. رَوَاهُ الْتِّرْمِذِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَالْبَزَّارُ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши: “Эй Расулуллоҳ, қайси амал Аллоҳ учун энг севимли?” деб сўради. У зот: “Манзилга тушиши билан қайта жўнайдиган (одамнинг амали)”, дедилар. У: “Тушиши билан қайта жўнайдиган (одам) ким?” деди. У зот: “У Қуръонни бошидан охиригача ўқиб келиб, тугатиши билан қайта бошлайдиган (одам)дир”, дедилар” (Термизий, Доримий, Ҳоким, Байҳақий, Табароний ва Баззор ривояти. Ривоят санади заиф).
Ушбу ривоятда Қуръони каримни муттасил тарзда тиловат қилиш, хатм қилиб бўлгач, яна ўқиш ниятида Қуръоннинг аввалидан озроқ бошлаб қўйиш фазилати ҳақида сўз бормоқда.
“У Қуръонни бошидан охиригача ўқиб келиб, тугатиши билан қайта бошлайдиган (одам)дир” жумласи икки хил маънога эга:
1. Банда Қуръондан бирон сура ёки жуз (пора)ни ўқиб тугатиши билан дарров кейингисига ўтиши;
2. Қуръонни тўлиқ хатм қилгандан кейин яна бошидан ўқишни бошлаш.
Иккинчиси ҳақиқатга яқинроқдир. Зеро Муҳаммад ибн Наср “Қиямул-лайл”да Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан келтирган ривоятда тушиши билан қайта жўнайдиган одам ҳақида сўралганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръонни аввалидан ўқишни бошлаб, охиригача хатм қилиш, охиридан бошлаб унинг аввалига улашдир”, деб жавоб берганлар.
Қуръон тиловати улуғ ва Аллоҳ учун севимли амалдир. Банданинг доимий тиловат билан машғул бўлиши фазилат устига фазилатдир. Шу сабаб одатда Қуръон хатм қилинганда Нос сурасидан кейин Бақара сурасидан беш-ўн оят ўқиб қўйилади. Бу иш Аллоҳни қанчалик хурсанд қилса, шайтонни шунчалик хафа қилади. Бу нарса Қуръонни муттасил қироат қилиш, Қуръонга яқин бўлиш белгисидир. Қуръон доим тиловат қилинар экан, шайтон маҳзун ҳолда бўлади. Қуръон тиллардан тушмай ўқилар экан Аллоҳ бандаларидан рози бўлади.