A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Олий ваъда
PDF Босма E-mail

Зикр – Аллоҳ таолонинг қудрати, неъматлари ва атроф-оламга ибрат назари билан боқиб, Буюк Яратувчини ёдга олишдир. Қуръони Каримда Аллоҳ таолони зикр қилишга алоҳида буйруқ келган:

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ

«Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман» (Бақара сураси, 152-оят).

Аллоҳ таолони эслаш – зикр қилиш У Зотга бўлган муҳаббат белгиси, бахту саодатнинг боши ва асосидир.

Зикрнинг фазилатлари шунчалар кўпки, уларни санаб адоғига етолмаймиз. Зеро, Қуръони Каримда бундай марҳамат қилинади:

وَ ذَكِّرْ فَإنَّ الذِكْرَ تَنْفَعُ الْمُؤْمِنِيْنَ

«Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» (Зориёт сураси, 55-оят).

Мазкур оятлар зикрда бандалар учун кўплаб фойдалар борлигига далолат қилади. Уларнинг фазилатлари эса бемисл.

Қуйида уларни баён этамиз:

1.   Зикр – Аллоҳ розилигига эришишнинг воситасидир.

2.   Зикр – шайтонга зарба бўлиб, унинг кучини заифлаштиради.

3.   Зикр – қалбдаги ғам-ташвишларнинг кетишига сабаб бўлади.

4.   Зикр – ожиз бандага қувват бағишлайди.

6.   Зикр – қалб ва юзнинг нурли бўлишига сабаб бўлади.

7.   Зикр – ризқнинг мўл бўлишига сабаб бўлади.

8.   Зикр –   қалбнинг ғафлатдан уйғонишига сабаб бўлади.

9.   Зикр –   гуноҳ ва маъсиятлар ўчирилишига сабаб бўлади.

10. Зикр –   Аллоҳнинг сакинати ва раҳмати тушишига сабаб бўлади.

11. Зикр –   қалбдаги хавотирларнинг кетишига сабаб бўлади.

12. Зикр –   турли тил офатларидан ва бекорчи сўзлардан узоқда бўлишга сабаб бўлади.

13. Зикр –   дунё ва охират саодатига эришишга сабаб бўлади.

Зикрнинг бундан бошқа биз билган ва билмаган фойдалари, фазилатлари бисёрдир. Зеро, кимга Аллоҳ зикр қилувчи тил, уйғоқ қалб, теран фикр ато этган экан, унга кўп яхшилик берилган бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни «зикр» деб аталмиш неъматда бардавом қилсин!

 

Мунаввар Ниёзалиева