A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шайтондан ҳимоя қиладиган оят
PDF Босма E-mail

Қуръони Каримда шундай оят борки, унинг фазилати чексиз ва мислсиздир. Ушбу оят Бақара сурасидаги «Оят ул-Курсий» дея номланган 255-оятидир:

اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ

«Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У тирик ва қайюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим Зотдир».

Имом Муслим ва Имом Аҳмадлар Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисда Аллоҳ Китобидаги энг улуғ оят Курси ояти эканлиги таъкидланган.

Ушбу оятнинг фазилатларини баён этиб берувчи ҳадислар жуда ҳам кўп. Қуйида улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

عن علي رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم من قرأ آية الكرسي في دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه من دخول الجنة إلا الموت ، ولا يواظب عليها إلا صديق أو عابد ، ومن قرأها إذا أخذ مضجعه أمنه الله على نفسه وجاره وجار جاره والأبيات حوله

Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оят ул-Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос. У ишга эса фақатгина сиддиқ ёки обид бардавом бўла олади. Ва яна ким уни уйқуга ётишидан олдин ўқиса, Аллоҳ таоло унинг ўзига, қўшнисига, қўшнисининг қўшнисига ва уйининг атрофидаги уйларга тинчлик ва омонлик беради», – дедилар (Имом Насаий ривояти).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Инсонларнинг саййиди Одам, Арабларнинг саййиди Муҳаммад, лекин (менда) фахрланиш йўқ. Форсларнинг саййиди Салмон, румликларнинг саййиди Суҳайб, Қоратанлиларнинг саййиди Билол, Тоғларнинг саййиди Тур тоғи, кунларнинг саййиди Жума куни, каломларнинг саййиди Қуръон, Қуръоннинг саййиди Бақара (сурасидир), Бақаранинг саййиди Оят ул-Курсийдир. Бу оят ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди ва сеҳргар қирқ кеча киролмайди», дедилар.Бунда Оят ул-Курсийни ҳар намоздан сўнг, уйқуга ётишда ва турли марғуб ўринларда ўқиб юришга тарғиб қилинган. Бу эса таъкидланганидек, кўплаб яхшиликларга сазовор бўлишимизга сабаб бўлади.

 

Абдуссомад Тожиддинов