A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мулк сураси фазилати
PDF Босма E-mail

Инсон бу дунёда эзгу ишларни амалга ошириб, бахтли ҳаёт кечиришни хоҳлайди. Албатта, бундай яхши ҳаёт кечиришга Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларида тавсиялар берилган. Ана шу тавсиялардан бири Мулк сураси ҳақида бўлиб, бу суранинг фазилатлари борасида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган.

 

«Мулк» – подшоҳлик, ҳукмронлик. Ўзбек тилида «мулк» сўзи бу маънода кам ишлатилиб, «бойлик», «ашё» каби маъноларда кўпроқ ишлатилади. Сурада Ер, Осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги Аллоҳнинг ҳикмат ва қудрати, иймонсиз ўтганларнинг охиратдаги надоматлари, ризқ талаб қилиш, ҳидоят ва залолат каби мавзулар мужассамдир.

Мулк сураси халқимиз орасида «Таборак» номи билан ҳам машҳурдир. Шунингдек, у «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам юритилади, чунки у бандаларни дўзах азобидан сақлайди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Албатта, Аллоҳнинг Китобида (Қуръонда) бир сура бор, унинг оятлари ўттизта бўлиб, ўз ўқувчисини Қиёмат куни шафоат қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. У Таборак (Мулк) сурасидир», деганлар (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Мулк сурасини ўқиса, Қадр кечасига етишганнинг савобини топади. Бу сура ўз ўқувчисини шафоат қилади ва унинг гуноҳлари афв этилади. Ким бу сурани ўқиса, Аллоҳ таолонинг ҳамма китобларини ўқиганлик савобига эришади. Агар қабр бошида ўқилса, ўша қабрдаги маййитнинг азоби енгил бўлади ва қабри жаннат бўстонига айланади», деганлар.

Бундан ташқари, уламоларимиз ушбу суранинг фазилатлари борасида қуйидагиларни айтганлар:

Ким оғир бир мусибатга учраса, Аллоҳ таолодан сўраб, ихлос билан маъноларини тадаббур ва тафаккур қилиб, Мулк сурасини кирқ бир марта ўқиса, Аллоҳ таоло енгиллик беради.

Ким кўз оғриғига учраган бўлса, уч кун давомида ҳар куни уч марта Мулк сурасини, бунда ҳам мазкур шартлар асосида  ўқиса, шифо топади.  Яна бирор бир манзилда мазкур шартларга амал қилган ҳолда, ушбу сура ўқилса, у ерда файз ва барака зиёда бўлади.

 

Тожиддинов Абдус Сомад Абдул Босит