A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Каҳф сураси фазилати
PDF Босма E-mail

“Каҳф” сўзи луғатда “ғор” маъносини англатади. Бу сура Маккада нозил бўлган, 110 оятдан иборат. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Аллоҳга иймон келтирган ёш  йигитлар ҳисобланади. Улар ўз замонларидаги золим подшоҳнинг зулмидан  иймонларини сақлаш учун ғорга кириб оладилар ва ўша жойда илоҳий мўжизалар содир бўлади. Сура номи шундан олинган. Каҳф сурасида бу қиссадан ташқари Одам алайҳиссалом ва иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда (Ҳизр) қиссалари, Зулқарнайн  қиссаси каби бир-биридан ажойиб қиссалар баён қилинган. Каҳф сураси Қуръони каримда ҳамд билан бошланган сураларнинг бири ҳисобланади.  

 

Каҳф сурасининг фазилати тўғрисида Набий алайҳиссалом бундай деганлар: “Ким Каҳф сураси бошидан ўн оят ёдласа, дажжол (ёмонлиги, фитнаси)дан сақланади” (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий, Аҳмад ривоятлари).

 

Дажжол Қиёматга яқин чиқиб, илоҳликни даъво қилади, одамларни йўлдан оздиришга ҳаракат қилади. Агар унга ишонсалар, уларга осмондаги Ойни ваъда қилиб, кофир бўлишга ундайди. Шундай қўрқинчли ва таҳликали кунда Каҳф сурасини ўқиб, уқиб юрган мўминлар Дажжолнинг фитнаю ёмонликларидан йироқда бўладилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, унинг учун ўзи ва икки жума ўртасини ёритувчи нур порлайди», – деганлар (Имом Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилганлар. Санади саҳиҳ).

Саҳл ибн Муоз ибн Анас жуҳанийдан, у киши отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Каҳф сурасининг аввали ва охирини ўқиса, оёғидан бошигача нурга кўмилади (нурли бўлади). Ким уни тўлиқ ўқиса, унинг учун осмон билан Ер масофасича нур пайдо бўлади (порлайди) (Имом Аҳмад ва Табароний ривоятлари).

Бугун муборак  жума, Каҳф сурасини ўқинг ва зикр қилинган ҳамда қилинмаган фазилатларга эга бўлинг.

Манбалар асосида

Аъзамжон Тошпўлатов тайёрлади