A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ёсин сураси фазилати
PDF Босма E-mail

Ёсин сурасининг биринчи ояти сурага ном бўлиб қолган. Бу суранинг фазилатлари борасида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Ёсин Қуръони Каримнинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун ҳам ушбу суранинг яна бир номи «Қуръон қалби»дир.

 

Ёсин маккий суралардан бўлиб, 83 оятдан иборат. Бу сура ўта муҳим учта масалани ўз ичига олган. Улар:

 

 

1. Қайта тирилишга оид масалалар.

2. Қишлоқ аҳли қиссаси.

3. Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига далолат қилувчи оят ва далиллар.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсиндир. Мен уни умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.

Имом Молик ва Ибн Ҳиббон Жундуб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Ёсинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», деганлар.

Маъқал ибн Ясор (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом: «Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳ розилиги ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни марҳумларингизга ўқинглар», деганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари).

Ёсин сурасини марҳумларга ўқиш 2 хил изоҳланади:

1.Ўлим тўшагида ётганда ўқилади.

2.Ўлгандан сўнг ўқиб, савоби маййитга бағишланади.

Жумҳур уламолар биринчи сўзни маъқуллаганлар.

Нега ўлим тўшагида ётганларга Ёсин сураси ўқилади? Бунинг ҳикмати нимада?

Уламолар: «Ёсин сураси қийин дамда ўқилса, Аллоҳ таоло банданинг аҳволини енгиллаштиради. Хусусан, жон чиқиш пайтида тиловат қилинса, раҳмат тушади, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади», дейдилар. Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қайси бир маййит (ўлим тўшагида ётган киши) ҳузурида Ёсин сураси ўқилса, Аллоҳ унга енгил қилади», деганлар (Ибн Абу Дунё, Дайламий ривоятлари).

Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:

1. Ёсин сураси ўқилса, мушкулликлар ечилади.

3. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади.

4. Ёсин сурасини  ихлос билан ўқиган банданинг гуноҳлари кечирилади.

5. Ёсин сурасини ихлос билан ўқиб, уни қалбига жо айлаган банда Аллоҳнинг розилигига эришиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг кўрсатмаларига амал қилган бўлади.

 

Аъзамжон Тошпўлатов