A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръоннинг сифатлари…!
PDF Босма E-mail

Қуръоннинг сифатлари…!


ҚуръониК арим, инсу жинс жам бўлиб унинг ўхшашини келтиришдан ожиз қоладиган, бутун инсониятнинг нусрат маёғи бўлган ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматига ўзидан кейин маҳкам тутишга буюрган Аллоҳ таолонинг самовий китобидир.

 

Қуръони Каримни тутиб, унга амал қилган кишида Аллоҳга яқинлик ортади, Қуръоний сифатлар гавдаланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримни бир неча жойларида турли сифатлар билан васф қилган. Қуръон у:

1.  Руҳдир. Аллоҳ таоло «Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг».  Ояти каримада Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил қилинган  Қуръонни «Руҳ» деб атамоқда. Руҳ ҳаёт негизи ҳисобаланади. Уламоларимиз кишининг жисмоний тириклиги моддий озуқа билан бўлса, руҳ ва қалб оламининг тириклиги маънавий озуқалар билан бўлади, маънавий озуқаларнинг энг олийси олий Зотнинг каломидир, дея Қуръон ила руҳларимизни озиқлантришга чорлаганлар.

2.  Нурдир. Аллоҳ таоло Моида сурасининг  15-16-оятларида:«…батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди», дея марҳамат қилган. Қуръонни Мусҳафга қараб тиловат қилиш кўзни ўткирлаштиради, тиловати билан машғул бўлган кишининг зеҳни ўткирлашади. Бунга сабаб Қуръоннинг нури ўтганлиги бўлса, ажаб эмас!

3.   Энг тўғри йўлга бошловчидир. Аллоҳ таоло Исро сурасида: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур…», дея Қуръонни васф қилган. Қуръони Карим қиёматгача унинг олдидан ва ортидан ботил келмайдиган китобдир. Ким уни тутса, тўғри йўлни тутган бўлади.

4.  У ҳидоят ва шифодир.  «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир…» (Фуссилат сураси 44-оят). Қуръони Карим юқорида айтилганидек, ҳидоят – тўғри йўлга бошловчидир. Шунингдек, қалб ва жисм хасталикларига ҳам шифодир.

Азалийлигу абадийлик Ўзигагина хос бўлган Зот:

«Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик», дея марҳамат қилган. (Аъроф сураси 96-оят). Алҳамдулиллаҳ, Роббимиз амри ила У Зот юборган барча нарсаларга иймон келтирамиз. У буюрганидек, ибодат қиламиз ва раҳматидан умидвор, азобидан хавфда бўламиз.

Роббимиз каломини қанчалик маҳкам тутсак, бизга Аллоҳнинг баракоти шунча зиёдалашади. Айниқса, Рамазон ойларида унинг тиловатини қилиб ёки тинглаб, маъноларини ўргансак, иншааллоҳ, юқорида келтирилган Қуръоннинг сифатларига эришамиз ва икки дунё саодатидан баҳраманд бўламиз!

Барча ҳолатларимизда ҳожатбароримиз, тарбияткунандамиз бўлган Аллоҳ Қуръон ила хулқланишимизда ҳам ўзи тавфиқ ато қилгувчимиз бўлсин. Амин!


Тошкент Ислом институти 1-босқич талабаси

Салоҳиддин Қурбон тайёрлади.