A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони карим дунё маданиятининг асосидир
PDF Босма E-mail

Инсонларни бахтга етакловчи қонунларнинг барчаси яхшилик ва ёмонлик тушунчаларининг устига қурилади. Қуръон инсонларни хайрга чақиради, ёмонликдан узоқлаштиради. Шахсни ва жамиятни ҳар қандай таҳликадан асрайди ва саодатга етказади.

Бақара сурасининг 195-оятида:
«Аллоҳ йўлида (бойликларингиздан) сарфлангиз ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради», деб буюрилади. Бу нафсни тарбиялаш борасида энг қатъий дастур саналади. Ҳар ким нафсини таҳликага ташламайдиган йўлларга мурожаат этмоғи лозим.

Қиёмат сурасининг 14-оятида:
«Балки  (у кунда) инсон (аъзолари) ўзининг зарарига гувоҳлик берувчидир» дейиш билан инсоннинг ўз нафси устида гувоҳ экани сабабли ўз нафсининг маънавий ҳимоячиси бўлиши ва турли таҳликалардан кўриклаши лозимлиги билдирилади. Қиёмат куни қилган амаллари учун ўз аъзолари гувоҳ бўлади.

Анъом сурасининг 38-оятида:

«Ердаги бирор жонивор ва бирор икки каноти билан учадиган парранда йўқки, (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар. Китобда (Лавҳул Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз. Сўнгра (ҳамма умматлар) Парвардигорлари (ҳузури)га жамланурлар» деб марҳамат қилинади. Инсон қилган амалларига ярашасини олади, ундан ўзгасини эмас.

Бу борада Нажм сурасининг 39-оятида:
«Ва инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракатигина бўлур (яъни ўзгаларнинг қилган яхши амалларидан унга фойда етмас)», деб марҳамат қилинади.

Нажм сурасининг 38,39,40-оятларида эса:
«(Уларда ёзилган эдики:) ҳеч бир кўтарувчи (гуноҳкор) ўзга (жон)нинг юкини (гуноҳини) кўтармас. Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина (мансуб) бўлур. Унинг қилган саъй (ҳаракати) яқинда (қиёматда) кўринур» деб марҳамат қилинади. Аллоҳ Таоло бандаси учун буюрган ҳар фарзида инсонга ўз нафси ва жамиятга бўлган туйғулари ва вазифаларини билдиради. Доим ўз нафси ва жамиятни ҳимоя қилиши учун ақлига хитоб қилади. Ўрганиш йўлини ўргатади. Илмни нурга, жаҳлни эса зулматга ўхшатади. Илмни ҳаётга, жаҳлни эса ўлимга ўхшатади.

Зумар сурсининг 9-оятида:
«Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳматидан умид қиладиган киши (билан бошқалар баробарми?!) Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?» Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар», деб марҳамат қилинади.

Анъом сурасининг 50-оятида эса:

«Айтинг: «Сизларга, ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор ҳам демайман ва ғайбни ҳам билмайман. Шунингдек, сизларга: «Мен фариштаман» ҳам демайман. Мен фақат менга ваҳий қилинган нарсаларгагина эргашурман». Айтинг: «Кўр билан кўрувчи тенг бўлурми? Бас, фикр юритмайсизми?» деб Расулиги буюради.

Раъд сурасининг 16-оятида:
«(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Осмонлар ва Ернинг Парвардигори ким?» (яна ўзингиз) «Аллоҳ», − деб жавоб қилинг! «Бас, Уни қўйиб, ўзларига на фойда ва на зарар етказишга қодир бўлмайдиган (бут ва санам)ларни дўст тутдингизми?» − денг! Яна айтинг: «Кўр (гумроҳ) билан кўрувчи (ҳидоят топган киши) баробар бўлурми? Ёки зулматлар билан нур баробар бўлурми?» Ё улар Аллоҳга Унинг яратиши каби ярата оладиган бутларни шерик қилиб олишган ва улар ҳам яратанлар-у, сўнгра уларга (икки) яратиш ўхшаш бўлиб қолдими?! Айтинг: «Аллоҳ барча нарсанинг яратувчисидир ва У танҳо ва ғолибдир»», деб марҳамат қилинади. Шу билан инсониятнинг асоси бўлган, инсониятни ҳақиқатга элтувчи илмни ҳаётга, жаҳлни эса ўлимга ўхшатилади.

Исро сурасининг 36-оятида:

«(Эй, инсон!) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)», деб марҳамат қилиниб, илмни доим билган кишидан сўраб ўрганиш лозимлигини буюради. Инсонни илмнинг ҳақиқат ғоялари сари ундайди. Шу тариқа шахсий ва ижтимоий жиҳатдан ҳар турли ҳақиқатларни англаб ҳаётда илм йўлидан боришни уқтиради.

Кўринадики, Қуръони Карим инсониятни жаҳолатдан қуткарувчи, ҳақиқатларга эриштирувчи маданият асосларига эга. Ҳар қандай илм тадқиқотчилари яратган қонун-коидалар, албатта, инсонларнинг ҳузур-саодатини мана шу асосда кўради ва билади. Қуръони Карим оятлари сиҳат нуктаи назаридан ҳам инсонни ҳар турли ёмонликлардан қўриб, тозалик сари чорлаган.

Олмон шарқшуноси Ювакум Дебольф бу хусусда айтади: «Шуни эътироф этиш лозимки, Қуръони Карим саломатликка кўрсатган аҳамиятига кўра ҳам бошқа бутун диний китоблардан устундир. Қуръони Карим мусулмонларни жуда ҳам содда, аммо мукаммал тозалик шакли бўлган таҳорат қилиш орқали жуда катта ёмонликлардан, микроблар ва хасталиклардан асраб қолган. Мана шундай покланиш усулини фарз этиш билан вайрон этувчи микроблар зараридан инсонларни ҳимоя қилган», дейди. Эммануэл исмли бир мусавий олими эса Ислом ҳақиқатларини инсонларга билдирар экан, финикияликлар Европага тижорат мақсадида, баъзилар қочоқ сифатида кирганлари ҳолда мусулмонлар қўлларидаги илоҳий китоб буюрган илм билан кирганини айтади: «Улар Қуръони Карим илми билан Европага зиё беришган. Мусулмонлар Европага ахлоқ, тиб, шеър ва илмни ўргатишган. Бутун дунёни жаҳолат зулмати қоплаган бир пайтда улар илм нури билан ҳар тарафни ойдинлатишган».