A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳижр – омонлик ва хотиржамлик сураси
PDF Босма E-mail

Ҳижр – омонлик ва хотиржамлик сураси

Қуръонда бир сура бор! Уни ўқиган киши омонликни, раббоний муҳофаза ва ғамхўрликни ҳис қилади. Бу Ҳижр сураси бўлиб, 99 оятдан иборат.
Унинг ҳар бир оятини ўқир экансиз, ризқингиз, динингиз, Қуръонингиз борасида кўнглингиз тўқ бўлади, қалбингизга хотиржамлик инади.

Қандай, дейсизми?!

Негаки, бу сура қуйидаги эътиқодларни ўз ичига олади: бу динни, ушбу Китобни муҳофаза қилувчи зот Аллоҳ таолодир. Роббингизга дуо қилиб, Унга ибодат қилинг, ҳасадгўйларнинг ёки динни ёмон кўрувчи кишиларнинг истеҳзоларига эътибор берманг!

Ҳижр сурасида келган муҳофазанинг турлари қуйидагилар:

1) Қуръон муҳофазаси

إنا نحن نزلنا الذكر وإنا له لحافظون

“Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз” (9-оят).

2) Осмонларнинг барча қувилган шайтонлардан муҳофаза қилингани ва унинг назар солувчилар учун зийнат қилингани

ولقد جعلنا في السماء بروجا وزيناها للناظرين وحفظناها من كل شيطان رجيم

“Батаҳқиқ, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик” (16-оят).

3) Ер муҳофазаси

والأرض مددناها وألقينا فيها رواسي وأنبتنا فيها من كل شئ موزون

Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик (19-оят).

4)  Ризқларнинг муҳофазаси

وإن من شيء إلا عندنا خزائنه وما ننزله إلا بقدر معلوم

Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдор-ла нозил қилурмиз (21-оят).

5) Одам алайҳиссалом ва Иблис ўртасида бўлиб ўтган қиссани ўқиб, Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларини муҳофаза қилишини ҳис этиш қалбни жумбушга келтиради. Иблис Одам боласига чиройли нарсаларни кўрсатиб, иғво қилган пайтда Аллоҳ таоло ҳар бир мўминни бундан ҳимоя қилишини эслатади:

 

إن عبادي ليس لك عليهم سلطان

Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг султонинг йўқдир (42-оят).

Ахир, “бандаларим” деган калимаси ичида сизнинг ҳам исмингиз бўлиши фахр, омонлик ва ишонч туйғуларини ҳис қилдирмайдими?!

Ҳижр сурасида ҳаттоки жаннат ҳам сизга Аллоҳ таоло томонидан омонлик ва муҳофаза эканини таъкидлаш учун зикр қилинади.

 

ادخلوها بسلام آمنين

«У (жаннатлар)га тинчлик, омонлик ила киринглар» (46-оят).

Энди айтинг-чи, Ҳижр сурасини ўқир экансиз, қалбингиз нималарни ҳис қилади?!

Албатта, бутун коинот ҳамма нарсани билиб, муҳофаза қилиб турувчи Парвардигорингиз қўлида эканини қалбан сезасиз.

Динингиз ҳимоя остида, Қуръонингиз муҳофаза қилинган, ризқингиз сақланган, осмонлар ва ер ҳам Аллоҳнинг паноҳида.

Энди айтинг-чи, Аллоҳнинг муҳофазасини ҳис қилганингиздан кейин Ҳижр сурасини ҳаётингизга қандай татбиқ этасиз?

 

1)  ولقد آتيناك سبعا من المثاني والقرآن العظيم

“Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик” (87-оят).

Аллоҳ сизни муҳофаза қилиши учун динингиз ва Қуръонингиз билан қувватланинг. Қуръон тиловатини лозим тутинг!

2)  لا تمدن عينيك إلى ما متعنا به أزواجا منهم ولا تحزن عليهم

Биз улардан баъзи гуруҳларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавас-ла) назар солма! Улар учун хафа ҳам бўлма! (88-оят)

Ўткинчи дунё матоҳларига кўнгил қўйманг, балки ҳаётда энг муҳим бўлган динингиз ва Қуръонингизни муҳофаза қилинг!

3) فاصدع بما تؤمر وأعرض عن المشركين

Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир (94-оят).

Яхшиликка чақиришни очиқ қилинг ва азиятдан қўрқманг! Чунки ҳимоя қилувчи зот Аллоҳдир.

4) ولقد نعلم انك يضيق صدرك بما يقولون فسبح بحمد ربك وكن من الساجديين واعبد ربك حتى يأتيك

Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилинг сиқилишини яхши биламиз. Бас, Роббинг ҳамди ила тасбеҳ айт ва сажда қилгувчилардан бўл. Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил (9799-оятлар).

 

Раббоний муҳофазани ҳис қилганингиздан кейин ҳар қандай истеҳзо ва юрак сиқилишига қарамасдан ибодатда ҳамда тасбеҳ айтишда давом этинг.

Эй Ҳижр сурасини ўқувчи қори! Бутун қалбингиз ва вужудингиз билан: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга муҳофаза қилувчи йўқ”, дея хитоб қилинг!

Нафсингизни ислоҳ қилинг ва бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлига чақиринг! Шояд, дунё-ю охиратда Аллоҳнинг муҳофазасидек неъматга муваффақ бўлсангиз.

Аллоҳ барчамизни Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин. Қалбимиз Унинг муҳофазасида хотиржам бўлишини доимо насиб этсин!

 

Абу Абдулқодир тайёрлади.