A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Моида» сураси 67 оят
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Эй, Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлар. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас.

«Эй, Пайғамбар!» шарафлаш ва улуғлаш нидоси. Ушбу нидо ила Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг пайғамбарлик вазифаси билдирилмоқда. Ушбу нидо, у Зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мақомларига ишора қилади. «Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан». «Роббинг» дея Робб сўзининг ёлғиз Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзларига изофа қилиниши ҳам уларга бўлган улуғлаш ва юксак ҳурматдир.

Бу изофа, у Зотнинг Аллоҳнинг буюк вазифани адо этувчи хос бандаси эканликларини изҳор қилади. Бу вазифа, Аллоҳ таолодан нозил бўлган нарсани, шариатни, динни, ҳикматни одамларга етказишдир. Мана шу Аллоҳнинг элчилигидир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳдан нозил бўлган нарсани етказиб турган бўлсалар ҳам, у Зотга уни етказишга амр бўляпти. Етказмасалар, элчиликлари комил бўлмаслиги таъкидланяпти. Ушбу буйруқнинг ҳикматларидан бири, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га эргашган ҳолда, у Зотнинг умматларига ҳам шариатни етказишга амр бор.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар бир оят тушиши билан уни ҳеч кечиктирмай мусулмонларга ўқиб беришга шошилганлар. Ҳозир бўлмаганларга ҳам етказиш ниятида уни ёдлаб олиш ва ёзиб олишга ҳарис бўлганлар. Мусъаб ибн Умайрга ўхшаш кишиларни ҳар хил юртларга юборётганларида, уларга етказишни асосий вазифа қилиб қўйганлар. Бу вазифани Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан рошид халифалар ва бошқа саҳобалар ўзларига мерос қилиб олганлар. Мусҳафи шарифнинг ёзилишини бунга ёрқин мисол қилиб олишимиз мумкин. Шу сабаб, ҳозиргача шаръий таълимотлар сақланиб, авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Шунга кўра, уламоларимиз шаръий илмни беркитиш мумкин эмаслигига, уни етказиш фарз эканлигига ҳукм қилишган.

«Аллоҳ сени одамлардан сақлар». Аллоҳ у Зотни Тоифдаги тошбўрондан сақлади. Аллоҳ у Зотни Макка мушрикларидан сақлади. Аллоҳ у Зотни Уҳуд ва бошқа ғазотларда сақлади. Аллоҳ у Зотни дарахт тагида ухлаб ётганларида, тепаларида қилич кўтариб турган аъробийдан сақлади. Ривоят қилинишича, ушбу оят нозил бўлгунича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг эшиклари олдида  саҳобалар у Зотни қўриқлаб турганлар. Оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бошларини чиқариб: «Эй одамлар, кетаверинглар. Аллоҳ Ўзи мени сақлайди», деганлар. Шундан кейин ҳеч ким у Зотни қўриқламаган.

«Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас». Куфрни устун қўйганларни Аллоҳ ҳеч қачон ҳидоятга бошламайди.

Одинахон Муҳаммад Юсуф.