A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Рамазон
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Тўртинчи қисм)
Муаллиф:    13.07.2013 01:35    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Тўртинчи қисм

«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг». (Оли Имрон сураси, 102-оят)

Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳақиқий тақвони:
«Аллоҳга итоат этиб, исён этмаслик, уни эслаш ва унутмаслик, унга доимо шукр қилиб, куфр кетмаслик», деб таърифлаганлар.

«Яхшилик қилсалар, ҳаргиз инкор этилмаслар. Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи Зотдир». (Оли Имрон сураси, 115-оят)

Яъни  улар яхшилик қилсалар, ҳеч қачон зое кетмайди.
Ушбу оятларда аҳли китоблардан иймонга келган мўминларнинг ажойиб сифатлари зикр қилинмоқда. Улар иймонлилар сафидан муносиб ўрин олиб, иймон тақозоси ила ҳаракат қилиб улкан бахт-саодатга эришдилар.

Батафсил ... Янгиланди ( 03.07.2017 14:44 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Учинчи қисм)
Муаллиф:    12.07.2013 15:09    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Учинчи қисм

«Эй, иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг». (Бақара сураси, 278-оят)
Исломда ҳукм юритишнинг энг таъсирчан йўли ташқи кучларни ишга солиш эмас, балки ҳар бир одамнинг қалбини ўзига кузатувчи қилиб қўйишдир. Худосиз тузумлар миршаб, жосус ва аскарларни кўпайтириш билан ҳукмини юритишга уринсалар, Исломда кишиларнинг қалбларидаги тақводорлик ҳис-туйғусини кучайтиришга ҳаракат қилинади. Ҳар бир кишининг виждони ўзига қоровул бўлади.

«Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг. Сўнгра  ҳар бир жон қилганига яраша тўлиқ оладур. Уларга зулм қилинмас».
(Бақара сураси, 281-оят)

Қуръон илмлари билан шуғулланган уламолар ушбу ояти карима Аллоҳ туширган оятлар ичида энг охирги оят эканлигини баён қилганлар. Ибн Журайжнинг айтишларича, Пайғамбар алайҳиссалом ушбу ояти карима нозил бўлгандан сўнг тўққиз кун яшаганлар, холос. Қаранг, охирги нозил бўлган оятда ҳам тақво қилишга амр бўлмоқда.

Батафсил ... Янгиланди ( 03.07.2017 15:00 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Иккинчи қисм)
Муаллиф:    11.07.2013 04:46    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Иккинчи қисм

«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса; Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир». (Бақара сураси, 177-оят)

«Сизларга қасос олишда ҳаёт бор. Эй, ақл эгалари! Шоядки, тақводор бўлсангиз». (Бақара сураси, 179-оят)
Демак, қасос олишда кишилар учун ҳаёт бор экан. Қасос қалбдаги нафратни қондириш эмас, балки олий мақсад – ҳаёт учун экан. Қасос олиш йўлга қўйилса, инсон ҳаётини сақлаб қолишда катта иш қилинган бўлади. Чунки  ҳар бир одам бошқа бировни ўлдирса, қасосига ўзининг ҳам ўлдирилишини билади ва ҳеч қачон одам ўлдиришга қўл урмайди. Бир кишининг ҳаётига қасд қилишлик, умуман, ҳаётга қасд қилиш билан баробардир. Жиноятчи бир кишининг ҳаётига қасд қилса, умуман, ҳаётга қасд қилган бўлади.
Қасос ҳукмини жорий этиш ҳам тақвонинг бир шартидир. Чунки  Аллоҳнинг амрини бажариш тақводандир.

Батафсил ... Янгиланди ( 03.07.2017 17:24 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Биринчи қисм)
Муаллиф:    08.07.2013 19:17    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Биринчи қисм

«Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир». (Бақара сураси, 2-оят) Яъни Қуръони Карим шундай китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқ-ойдин, аниқ-равшандир. Қуръони Каримнинг яна бир сифати «тақводорларга ҳидоятдир». Ҳидоят – мақсадга эриштиргувчи йўлни лутф билан кўрсатишдир. Тақводорлар эса  уқубатга элтгувчи нарсалардан сақланадиган шахслардир. Демак, Қуръони Карим ҳидоятидан баҳраманд бўлиш учун тақводор бўлиш керак экан. Тақвосиз қалбга Қуръони Карим ҳидоят солмайди. Кимки Қуръони Каримдан ҳидоят олибдими, демак, унда тақво бор экан.

«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақводор бўлсангиз».
(Бақара сураси, 21-оят)
Ушбу оятда умумбашарга қарата нидо этилмоқдаки, сизларни яратган тарбиякунандаларингиз улуғ Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизларни яратишда У ягона бўлган, энди ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизга ҳақлидир. Ибодатдан мақсад − шоядки, тақводор бўлсаларингиз.

«Бас, агар қила олмасанглар, ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар». (Бақара сураси, 24-оят)
Ушбу оятни яхши англаш учун ўзидан аввалги оятни келтирамиз:
«Ва агар бандамизга туширган нарсамизга шакингиз бўлса, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг». (Бақара сураси, 23-оят)
Бу ерда мулоҳаза қилишимиз керак бўлган нарса шуки, тақво сўзи қўрқиш маъносида келяпти.

Батафсил ... Янгиланди ( 03.07.2017 17:32 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз
Муаллиф:    06.07.2013 23:27    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз
Муқаддима

Ўзининг азиз китобида, дунёу охиратда мўъминнинг саодатига сабаб бўлувчи тақво ҳақиқатини баён қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин.
Муборак ҳаётлари тақводан иборат бўлган, умматларига тақводан таълим берган ва уни амалий равишда кўрсатиб берган муттақийларнинг имоми Расули Акрамга, аҳли байтларига ва асҳобларига муаттар салавоту саломлар бўлсин.
Азизлар, Аллоҳ азза ва жаллага беҳад шукрлар бўлсин,  муборак Рамазон ойига етиб келдик.
Аллоҳ таоло биз мўминларга хитоб қилиб:
«Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз»,  (Моида 183) дейди.
Шунга кўра, сизлар билан бу сафарги Рамазон ойида тақво ҳақида суҳбат қилмоқчимиз. Ҳаммамизга маълумки, ушбу муборак ой, Қуръон ойидир, тақво ойидир. Келинглар, Қуръони Карим  тақво ҳақида нималар дейди, бир назар солайлик...
Аввалам бор, тақво сўзининг маъносини эслаб олайлик.

Батафсил ... Янгиланди ( 03.07.2017 17:47 )
 


4 дан 4 сахифа