A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма биринчи қисм)
Муаллиф:    02.08.2013 02:29    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма биринчи қисм

«(Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, Унга тақво қилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг». (Рум сураси, 31-оят)

Яъни, Аллоҳнинг динига юз тутганингизда, ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтувчи бўлинг. Ҳар бир амални фақат Унинг амрига мос қилинг.

«...Унга тақво қилинг...»

Тақво ҳам Аллоҳга қайтишликнинг бир тури.

«...намозни тўкис адо этинг...»

Бу ҳам ихлос билан Аллоҳга қайтишнинг бир кўринишидир.

«...ва мушриклардан бўлманг.»


 

«Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган Кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин». (Луқмон сураси, 33-оят)

Суранинг аввалидан зикр этиб келинаётган куфр, ширк ва залолат йўлларига тушиб қолмаслик учун Аллоҳ таолога тақво қилиш ва қиёмат кунидан қўрқиб юриш керак.

«Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг...»

Бу дунё ва у дунё учун энг зарур зоду роҳила тақводир. Тақво бўлмаса, ҳеч бир яхши натижани умид қилиб бўлмайди. Роббул оламийнга тақво қилиш ҳар бир одамнинг инсонийлик бурчидир. Аллоҳга тақво қилмаган одам ҳеч бир ёмонликдан қайтмайди. Аксинча, Аллоҳга тақво қилган одам ҳеч бир ёмонликка қўл урмайди.

«Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоат этма! Албатта, Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли зотдир». (Аҳзоб сураси, 1-оят)

«Эй Набий! Аллоҳга тақво қил...!»

Яъни, Аллоҳга тақво қилишда давом эт.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу оят нозил бўлишидан олдин ҳам Аллоҳга тақво қилар эдилар. Бир ишни бажариб турган одамга яна ўша ишни қилиш ҳақида амр бўлса, ўша ишинг-ни давом эттир, деган маъно чиқади.

Тақвонинг маъноси ҳақида авваллари ҳам кўп гапирилган. Тақво, авом халқ тушуниб келганидек, қоронғу уйга кириб олиб, зикр билан машғул бўлиш эмаслиги таъкидланган.

Бу оятдаги даъватда ҳам ўша «тақво» назарда тутилмаяпти, балки Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб, Унга тўла итоат этиб яшашга чорланяпти, холос.

Ё Роббалаламийн, ҳар ишларимизда Ўзингга қайтайлик, бизларни тақвода бардавом қилгин, Ўзингдан қўрқувчи бандаларингдан қилгин ва бизларни кофиру мунофиқларга итоат эттириб қўйма.

 

Янгиланди ( 02.08.2013 02:40 )