A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма тўртинчи қисм)
Муаллиф:    03.08.2013 18:21    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Йигирма тўртинчи қисм

«Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса  ана ўшалар тақводорлардир». (Зумар сураси, 33-оят)

Яъни Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва ўша содиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир. Қуръони Каримни келтирган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда бошқа барча Пайғамбар алайҳиссаломлар ва барча мўмин бандалар шу сирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, Унинг айтганини қилган, қайтарганидан қайтган бандалардир.

«Ёки: «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта, тақводорлардан бўлар эдим», демасидан олдин...»
(Зумар сураси, 57-оят)

 

«Аллоҳ тақво қилганларга ютуқлари туфайли нажот берур. Уларга ёмонлик етмас ва улар хафа ҳам бўлмаслар». (Зумар сураси, 61-оят)

Қиёмат кунида Аллоҳ таоло бу дунёдан тақво билан ўтган бандаларига иймон ва Ислом йўлидаги ютуқлари туфайли нажот беради. Турли ноқулайликлардан сақлайди.
У кунда:
«Уларга ёмонлик етмас...»
Фақат яхшилик, мукофот ва хурсандчиликлар етар.
«...ва улар хафа ҳам бўлмаслар».

«Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар».
(Зумар сураси, 73-оят)

«Иймон келтирганларга ва тақво қилиб юрганларга нажот бердик».
(Фуссилат сураси, 18-оят)

Солиҳ алайҳиссаломни ва у кишига иймон келтирганларни мазкур хорлик азобидан нажот бериб, қутқариб қолдик.

Меҳрибон Зот, «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта, тақводорлардан бўлар эдим», демасимиздан олдин содиқ сўзни тасдиқ қилдик, бизларга нажот бергин. Бизларга ёмонлик етмасин, хафа ҳам бўлмайлик.
Ё Робб, Қиёмат куни жаннатингга гуруҳ-гуруҳ бўлиб борайлик, унинг эшиклари очилиб, қўриқчилари бизларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», десинлар.

Янгиланди ( 30.06.2017 23:18 )