A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўттизинчи қисм)
Муаллиф:    08.08.2013 14:04    PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

 

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Ўттизинчи қисм

«Албатта, тақводорларга ютуқ бордир». (Набаъ сураси, 31-оят)

Яъни қиёмат қоим бўлиб, кофир ва осийлар ҳалокатга, азоб-уқубатга дучор бўлган ўша кунда  мўмин, тақводор бандаларга ютуқ бордир.

«Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирди». (Шамс сураси, 8-оят)

Яъни  Аллоҳ таоло инсон нафсини беками-кўст қилиб яратган бўлишига қарамай, унга, унинг нафсига фужур йўли нима-ю, тақво йўли нима эканини баён қилиб ҳам берди: яхши нима− ёмон нима, иймон нима − куфр нима. савоб нима −  гуноҳ нима, ҳидоят нима – залолат нима – ҳамма-ҳаммасини тушунтириб берди.

 

«Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса...» (Лайл сураси, 5-оят)

Аллоҳ таоло берган молу дунёдан Аллоҳ таоло Ўзи кўрсатган жойларга сарфлаш, жумладан, муҳтож кишиларга ато бериш ҳам ибодатдир. Аллоҳ таоло кўрсатмаси бўйича пул-мол сарфлаш молиявий ибодат ҳисобланади. Молиявий ибодатни «садақа» ҳам дейилади. Садақанинг луғатдаги маъноси «тасдиқлаш»дир. Кишилар тиллари билан иймонли эканликларини даъво қилаверадилар. Улар баъзи баданий-жисмоний ибодатларни ҳам қилаверадилар. Аммо иймон тасдиғини кўрсатиш молу дунё сарфлашга келганда билинади. Ўзидан кечиб Аллоҳ таоло кўрсатган жойга молу дунё сарфлаган одамнинг иймони тасдиқланади. Ислом бундоқ ибодатга ўзининг биринчи кунларидан бошлаб даъват қилган. Мана шу ояти карималарда ҳам инсоннинг турли яхши ишлари қаторида биринчи бўлиб молиявий ибодат зикр қилинмоқда. Албатта, ҳар бир ибодат учун шарт бўлган тақво молиявий ибодатга ҳам шартдир. Тақвосиз қилинган молиявий ато нотўғри бўлиши, риё, миннат ёки бошқа номақбул омиллар аралашиб кетиши мумкин.

«Ва албатта, ундан тақводор банда четда қоладир». (Лайл сураси, 17-оят)

Яъни иймонли, ихлосли тақводор банда дўзахга кирмай, ундан четда қолади.

« Ёки тақвога чақирса». (Алақ сураси, 12-оят)

Яхши бўлмасмиди? Албатта, яхши бўларди. Лекин у туғёнга кетган инсон ҳидоятда бўлиш ўрнига, кишиларни тақвога чақириш ўрнига, Аллоҳ таолонинг суюкли бандаси намоз ўқиса, уни намоздан қайтариш пайидан бўлиб юрибди.

Парвардигор! «Албатта тақводорларга ютуқ бор», дединг, бас нафсларимизга тақвосини билдиргин. Бизларни дўзахга киритмай четда қолдиргин ва атосида тақво қиладиган ҳамда тақвога чақирадиганлардан қил.

Янгиланди ( 30.06.2017 23:11 )