A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўн Cаккизинчи қисм)
Муаллиф:    28.07.2013 10:45    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Ўн саккизинчи қисм

«Батаҳқиқ, Биз Нуҳни қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. Наҳотки, қўрқмасангиз?!» деди». (Муминун сураси, 23-оят)
Қуръони Каримда Нуҳ алайҳиссалом қиссалари кўп келган. Лекин бошқа пайғамбарларнинг қиссалари каби, ҳар келган жойида суранинг сиёқига қараб турли жиҳатлари, маънолари бўрттириб кўрсатилган. Турли масалаларни таъкидлашга хизмат қилган. Бу оятда иймон масаласи бўрттирилган ва одамларни иймонга даъват этиш учун хизмат қилган.

«Бас, уларнинг ичига ўзларидан бўлган Пайғамбарни: «Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқдир, наҳотки, қўрқмасангиз», деб юбордик».
(Муминун сураси, 32-оят)

«Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса  Роббингизман. Бас, Менга тақво қилинг».
(Муминун сураси, 52-оят)

 

Яъни  эй пайғамбарлар, сизнинг динингиз битта, миллатингиз битта – Ислом. Роббингиз битта – Аллоҳ. Бас, ўша ягона Роббингиз бўлган Аллоҳга тақво қилинг.

«Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки, қўрқмасангиз?!» деб айт».
(Муминун сураси, 87-оят)

Яъни ўша мушриклар, «Етти осмон ва улуғ арш Аллоҳникидир» деб жавоб берадилар.
Уларнинг бу жавоблари уларнинг қилаётган ишлари ақлга ҳам, мантиққа ҳам, воқеликка ҳам тўғри келмаслигини кўрсатади.
Эй  мушриклар, етти осмон ва улуғ арш Аллоҳники эканини билар экансизлар, нима учун У Зотга иймон келтирмайсизлар?
«Наҳотки, қўрқмасангиз?!»
Аллоҳнинг шунчалик қудратга эга эканини кўрибғбилиб туриб, унга куфр келтирасиз-а?! Наҳотки, У Зотнинг азобидан қўрқмасангиз?!

«Батаҳқиқ, Биз сизларга очиқ-ойдин оятларни, сиздан олдин ўтганлардан мисолни ва тақводорлар учун ваъзни нозил қилдик».
(Нур сураси, 34-оят)

Қуръони Карим оятлари очиқ-ойдин, уларнинг ҳеч тушунарсиз ёки ноаниқ қолган жойи йўқ. Ким хоҳласа, уларни ўрганиб, татбиқ қилиб, нажот топади.
Қуръони Каримда, ибрат олиш учун, ўтганларнинг мисоллари ҳам келтирилган. Иймонда юрганлар нажот топиб, куфрни ихтиёр қилганлар ҳалок бўлишига тарихдан далиллар келтирилган.

«Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир». (Нур сураси, 52-оят)

Шундай экан, ким дунёю охиратда ютуққа эришмоқчи бўлса, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этсин. Аллоҳнинг Қуръонига ва Пайғамбарининг суннатига амал қилсин.
Ким дунёю охиратда ютуққа эришмоқчи бўлса, Аллоҳдан қўрқиб яшасин, Аллоҳга тақво қилиб яшасин.

«Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими?» У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир». (Фурқон сураси, 15-оят)

Қани, солиштириб кўрилсин-чи?! Юқоридаги оятларда васф қилинган дўзах ва ундаги даҳшатли азоблар яхшими ёки мангулик жаннати яхшими? Нозу неъматларга тўла жаннатларда абадий қолиш яхшими?
Мушрик ва кофиру осийларга даҳшатли азобларга тўла дўзахни тайёрлаб қўйган Аллоҳ мўмин-мусулмон ва тақводор бандаларига мангулик жаннатини ҳам тайёрлаб қўйган.
«У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир».
Жаннат уларнинг иймонлари, яхши амаллари ва тақволари учун мукофотдир, жаннат уларнинг охир-оқибат қарор топадиган қайтиш жойидир.
Тақводор мўмин бандалар жаннатда роҳат-фароғат ила абадий ҳаёт кечирадилар.


Аллоҳ, Ўзингдангина қўрқайлик, Ўзингагина тақво қилайлик, бизларни ютуққа эриштиргин.
Бизларни  индирган очиқ ойдин оятларингдан, ўзимиздан олдин ўтганлардан мисол ва тақводорлар учун бўлган ваъздан  манфаатланадиган мўминлардан қилгин.
Меҳрибон Зот, бизларни тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати ила сийлагин.

Янгиланди ( 30.06.2017 23:42 )