A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
060, Мумтаҳана сураси
PDF Босма E-mail

1-оят. «Эй мўминлар, Менинг ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар) ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон) га кофир бўлгандирлар! Улар Пайғамбарни ҳам, сизларни ҳам Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар (у ҳолда мушрик – кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар! Ҳолбуки, Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан озибди!»

Муфассирлар жамоаси: Бу оят Ҳотиб ибн Абу Балтаъ ҳақида нозил бўлган. Абу Умар ибн Суҳайб ибн Ҳишом ибн Абдуманнофнинг озод қилган чўриси Сора Маккадан Мадинага келди. Расулуллоҳ  (соллллоҳу алайҳи васаллам) Макка фатҳига тайёрланаётган эдилар. Унга: − Мусулмон бўлиб келдингми? – дедилар.  У: − Йўқ, − деди. У киши: − Унда нега келдинг? − дедилар.  У:  −  Сизлар  аҳллар, қариндошлар ва хожаларсизлар. Қаттиқ муҳтож бўлиб қолдим. Менга бирор нарса берасизлар, кийинтирасизлар деб олдингизга келдим, − деди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам.):  − Макка  аҳлининг  ёшларидан қаерда эдинг (уларга хизмат қилмаяпсанми)? − дедилар. У қўшиқчи аёл эди. У:  − Бадр жангидан кейин мендан ҳеч ким ҳеч нарса талаб қилмади, − деди. Расулуллоҳ  (−) Бани Абдулмуталлиб ва Бани Мутталибни ундадилар, улар уни кийинтиришди, улов беришди ва нарса беришди. Шунда Ҳотиб ибн Абу Балтаъ унинг олдига келиб, ундан Макка аҳлига хат ёзиб бериб юборди ва унга 10 динор берди(хатни маккаликларга етказиши учун). Хат қуйидагича эди:  «Ҳотибдан Макка аҳлига. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам ) сизларни кўзлаб йўлга чиқяптилар. Эҳтиёт бўлинглар». Сора кетди. Жаброил (алайҳиссалом) тушиб Ҳотибнинг қилган ишини Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам )га хабар берди. Шунда Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам )Али, Аммор, Зубайр, Талҳа, Миқдод ибн Асвад ва Абу Марсадларни аёлнинг ортидан юбордилар. Барчалари отда эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): −Хоҳ боғига боринглар. У ерда улов устидаги тахтда ўтирган аёл бор. Унда Ҳотибнинг мушрикларга ёзган хати бор. Хатни ундан олиб, ўзини қўйиб юборинглар. Агар бермаса, ўлдиринглар, − дедилар. Улар чиқиб шу жойда уни топишди ва :  − Хат қани? − дейишди. У Аллоҳ номидан қасам ичиб: − Хат йўқ, − деди. Улар унинг матоларини тинтишиб, ҳеч қандай хат топмадилар. Қайтмоқчи бўлишганида Али: − Аллоҳга қасамки, ёлғон гапирмадик ва бизга ҳам ёлғон гапирилмади, алдамаймиз ҳам, алданмаймиз ҳам, − деди ва қиличини сермади. – Хатни чиқар, агар чиқармасанг, Аллоҳга қасамки, сени сўйиб ташлайман ва ўлдираман, − деди. Унинг қатъийлигини кўриб, аёл сочлари орасидан хатни чиқарди. Уни қўйиб юборишиб, хатни Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га келтириб беришди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳотибни чақиртирдилар ва: − Хатни танийсанми? – дедилар. У: − Ҳа, − деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам ):− Нима учун бундай қилдинг? – дедилар. Шунда у: − Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, Исломга кирганимдан бери кофир бўлмадим. Сизга холис турганимдан бери сизни алдамадим. У (мушриклардан) ажралганимдан бери уларни яхши кўрмадим. Лекин барча муҳожирларнинг Маккада қариндошларини ҳимоя қиладиган кишилари бор. Мен маккаликлар орасида ғариб эдим. Аҳлим эса уларнинг олдиларида. Аҳлимга (бирор зарар етказишларидан ) қўрқдим ва у (мушриклардан) суянчиқ топишни хоҳладим. Билдимки, Аллоҳ уларга офатини юборади. Менинг хатим эса уларга ҳеч нарсада асқотмайди, − деди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам)уни рост гапираётганини тасдиқладилар ва узрини қабул қилдилар. Шунда ....... нозил бўлди. Шунда Умар ибн Ҳаттоб туриб: − Менга қўйиб беринг, эй Расулуллоҳ, бу мунофиқнинг бўйнига урай (ўлдирай) ,− деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам ): − Эй Умар, сен қаердан ҳам билардинг? Аллоҳ бадр аҳлларини билиб туриб:− Хоҳлаган амалларингизни қилаверинглар, дарҳақиқат, мен сизларни кечирдим, − дегандир, − дедилар.


10-оят. «Эй мўминлар, қачон сизларга (Макка кофирларининг қўли остида қолган) мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар улар (нинг иймонлари)ни имтиҳон қилиб кўринглар (яъни улар ўз эгаларини ёмон кўриб ёки сизлардан бирортангизга ишқи тушиб қолгани учун эмас, балки фақат дини Ислом учун келганини...)».
Ибн Аббос: Мушриклар Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан Ҳудайбияда сулҳ тузишганди. Унга кўра Макка аҳлидан ким Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдига келса, у киши уни маккаликларга қайтариб беришади. Саҳобалардан ким Макка аҳлига бориб қўшилса, у ўша ерда қолади. Шу сулҳни ёзишиб муҳрлашди. Сулҳ ёзиб бўлинганидан кейин Сабиъа бинти Ҳорис ал-Асламий келди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳали Ҳудайбияда эдилар. Унинг кофир эри келиб: − Эй Муҳаммад, хотинимни менга қайтар, сен биз билан ким сенга биздан (мусулмон бўлиб, қочиб) келса, қайтариб беришга шартлашгансан. Мана ёрилган сулҳ, ҳали қуригани ҳам йўқ,− деди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Зуҳрий айтади: Урва ибн Зубайрнинг олдига кирдим. У Аллоҳнинг ..... сўзи ҳақида сўраб Валид ибн Абдулмаликнинг соҳиби Ибн Ҳиндга хат ёзаётганди. У унга ёздики: Ҳудайбия кунида Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қурайш билан ким Ҳожасининг изнисиз у кишининг олдига келса, қайтариб беришга сулҳ туздилар. Энди аёллар ҳижрат қилиб келишганида, улар имтиҳон қилингаларидан кейин мушрикларга қайтариб беришга Аллоҳ йўл қўймади. Имтиҳондан кейин у аёлларнинг Исломни хоҳлаб келганликлари билинса. Агар қочиб келган мўминалар мушрикларга қайтмасалар, мушрикларга уларнинг маҳрларини қайтариб беринглар. Мусулмонларнинг аёллари кофирлар билан қолишни хоҳлашса, мусулмонларга мушриклар уларнинг маҳрларини беришади. Бу Аллоҳнинг ҳукмидир. Ораларингизда Аллоҳ ҳукм қилади. Бас, Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аёлларни олиб қолдилар, қайтармайдилар. Қочиб келган мусулмон эркакларни қайтариб бердилар.

13-оят. «Эй мўминлар, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавм билан дўст бўлманглар! Худди барча кофирлар қабр эгалари (яъни  ўликларнинг қайта тирилишлари) дан ноумид бўлганларидек уларнинг ҳам охиратдан умидлари узилгандир».
Бу оят камбағал мусулмонлардан айрим кишилар ҳақида нозил бўлгандир. Улар мусулмонларнинг хабарларини яҳудларга етказишарди, улар билан қўшилишиб юришарди. Бу амаллар билан улар яҳудларнинг мева-чеваларидан ейишарди, озиқ-овқат қўлга киритишарди. Бас, Аллоҳ таборака ва таоло уларнинг бундай қилишдан қайтарди.