A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
061. Соф сураси
PDF Босма E-mail

1-оят. «Осмонлардаги  ва ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтди. У қудрат ва ҳикмат соҳибидир».
Абдуллоҳ ибн Саломдан: − Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобаларидан бир гуруҳи ўтириб: − Аллоҳга қайси амал севимлироқ эканини билсак эди, унга амал қилар эдик, − дедик. Шунда Аллоҳ таъало......«Албатта Аллоҳ ўзининг йўлида худди туташ бинолардек бир сафга тизилиб жиҳод қиладиганларни яхши кўради» оятигача ва суранинг охиригача нозил қилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни бизга ўқиб бердилар.

2- оят. «Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар!»
Муфассирлар: мусулмонлар: − Аллоҳга амалларнинг энг яхшироғи қайси эканини билганимизда эди, шу учун моли-жонимизни сарфлар эдик, − дейишарди. Шунда Аллоҳ уларни ўзига энг яхши бўлган амалга далолат қилиб: − Албатта, Аллоҳ ўзининг йўлида худди туташ бинолардек бир сафга тизилиб жиҳод қиладиган кишиларни яхши кўради  оятини нозил қилди. Ва бир куни мусулмонлар шу (жиҳод) амали билан имтиҳон қилиндилар, шунда улар орқа ўгириб қочдилар Ана шу пайтда Аллоҳ таоло .... нозил қилди.