A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
007. Аъроф сураси
PDF Босма E-mail

31-оят. Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни, тоза либосда бўлингиз) ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас.
Икрима ибни Аббосдан ривоят қилади: Аъробийлардан айрим кишилар Каъбани яланғоч ҳолда тавоф қилар эди.Ҳаттоки аёл киши ҳам яланғоч ибодат қиларди. Остига тасма илиб оларди. У худди пашшадан ҳимоя қилиш учун эшакларнинг юзига қўйиладиган тасмага ўхшарди. Шу ҳолатда қўйидаги шеърни айтарди:
Бугун баъзиси ёки ҳаммаси кўринди.
Ундан кўринган нарсани ҳалол санамайман.
Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилиб кийим кийишга буюрди.
Ибн Абдурроҳман ибн Маслама айтади: Улар ўзлари ўйлаб топган динларида, агар ҳаж қилиб Минодан тушсалар , ҳеч кимга иккита кийим билан тавоф қилиш мумкин эмасди. Қайсилари тавоф қилса, токи тавофи тугагунча кийимларини ечиб қўярди ва яланғоч бўларди. Шунда Аллоҳулар ҳақида ушбу оятни “...Шундай қилиб оятларни биладиган қавмларга муфассал баён қилурмиз”, сўзигача нозил қилди. Каъбани яланғоч тавоф қилувчилар ҳақида нозил бўлган.
Калбий айтади: Жоҳилият аҳллари ҳаж қиладиган кунлариида фақат бир луқмагина таом ер эдилар. Ёғ емасдилар. Бу билан ҳажларини улуғлардилар. Буни кўриб мусулмонлар: “Эй Расулуллоҳ, бундай қилишга биз улардан ҳақлироқмиз”, дейишди. Шунда Аллоҳ айтди: “Енглар”, гўштни ҳам енглар ва ичимликлар ҳам ичинглар.
Саид ибн Жубайр ибни Аббосдаг ривоят қилади: Жоҳилиятда аёл киши Каъбани яланғоя ҳолда тавоф қиларди. Фаржига бир парча латта қўярди. У: “Бугун баъзиси ёки ҳаммаси кўринди.
Ундан кўринганини ҳалол санамайман”, деб шеър ўқирди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Ва кийим кийишга буюрди.

175-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), уларга (яҳудийлар) бир кимсанинг хабарини тиловат қилинг – у кимсага оятларимизни билдирган эдик. Бас, у ўша оятларимиздан четлангач (яъни, уларга амал қилмагач), уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдан озгувчилардан бўлиб қолди.
Ибни Аббос с ва баъзи муфассирлар: “У Балъам ибн Базуродир”, дейишади.
Ибни Масъуд айтади: Бу оят Балъам ибн Базуро деган Бани Исроилдан бўлган киши ҳақидадир.
Волибий айтади: У золимлар шаҳридаги Балъам исмли кишидир. У Аллоҳнинг улуғ исмларини билар эди. Уларнинг шаҳрига Мусо а.с. келгач, Балъамнинг олдига қавми ва амакиларининг ўғиллари келишиб: “Мусо жуда қаттиққўл одам, унинг кўп аскарлари бор. Агар у бизнинг устимиздан ҳукмрон бўлса бизни ҳалок қилади. Сен Аллоҳга дуо қил, У Мусо ва шерикларини биздан қайтарсин”, дейитшди. У: “Агар мен Мусо ва шерикларини биздан қайтаришини Аллоҳдан сўрасам дунё ва охиратим куйиб кетади”, деди. Улар қаттиқ қистайвергач у дуо қилди. Шунда Аллоҳ унинг дуосини ижобат бўлиш хусусиятини тортиб олди.
Абдуллоҳ ибн мр ибн Ос ва Зайд ибн Асламлар айтишади: Бу оят Умайя ибн Салт АсСақафийҳақида нозил бўлган. У илимли киши бўлиб мана шу пайтда пайғамбар келишини биларди. Юбориладиган пайғамбар ўзи бўлишини жуда хоҳларди. Аллоҳ Муҳаммад (с.а.в.)ни пайғамбар қилиб юборгач, ҳасад қилиб у кишига кофир бўлди.
Икрима ибни Аббосдан айтади: У учта дуоси ижобат қилинадиган кишидир. Унинг Басус исмли хотини бор, бўлиб уни севарди. Хотини: “Шу дуоларингни биттасини мен учун қилгин”, деди. У “Биттаси сеники нима буюрасан”, деди. У: “Аллоҳга дуо қил, мени бани Исроилдаги энг чиройли аёл қилсин”, деди. Аёл банги Исроилда ўзидан чиройли аёл йўқлигини билгач эридан юз ўгириб бошқасини хоҳлади. Шунда эри унинг зарарига дуо қилиб, қрпағон итга айлантириб қўйди. Шу билан иккинчи дуо ҳам кетди. Аёлнинг болалари келиб: “Биз бунга чидай олмаймиз. Онамиз қопағон итга айланиб қолди. Одамлар буни бизга таъна қилишади. Аллоҳга дуо қилинг, уни ўз ҳолига қайтарсин”, дейишди. Аллоҳга дуо қилди ва энг аввалги ҳолатига қайтди. Шу билан учинчи дуо ҳам кетди. Аёл ўша аввалги Басус бўлиб қолди. Касофатли нарсаларда зарбулмасал қилиб “Басусдан ҳам касофатлисан..”, дейиладиган бўлди.

187-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиздан соат (яъни, Қиёмат) қачон воқеъ бўлади, деб сўрайдилар. Айтинг: “Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам билиб фақат Ўзи ошкор қилур. У (яъни Қиёмат) самоват ва Ер учун жуда оғир (даҳшатли бир ишдир). У сизларга фақат тўсатдан – кутилмаганда келур”. Гўё Сиз у ҳақда яхши биладигандек сўрайдилар. Айтинг: “(Қиёмат соати қачон воим бўлиши ҳақидаги) билим фақатгина Аллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар (буни) билмайдилар”.
Ибни Аббоср.а. айтади: Жабао ибн Абу Қушайр ва Шамвол ибн Зайд исмли яҳудийлар: “Эй Муҳаммад, айтчи Қиёмат қачон? Агар сен пайғамбар бўлсанг уни қачон бўлишини биласан”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Қурза ибн Ҳассон айтади: Абу Мусодан жумъа куни Басранинг минбаридан туриб шундай айтаётганини эшитдим: “Расулуллоҳ (с.а.в.)дан қиёмат ҳақида сўралди. Мен гувоҳ бўлиб тургандим. У киши: Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қиёматни билмайди. Вақти келганда фақат Аллоҳнинг ўзигина уни қоим қилади. Юзага чиқаради. Лекин, мен сизларга унинг шартларини ва унинг олдидан бўладиган нарсаларни айтиб бераман. Унинг олдидан кетма-кет узлуксиз фитналар ва ҳараж бўлади”, дедилар. Ҳараж нима? – деб сўрашди. У киши “Ҳабашларнинг тилида “Қатл”, деганидир”, дедилар. Одамларнинг қалблари сиқилиб қолади. Уларнинг орасида бегоналашиш пайдо бўлади. Бир киши бошқа бир биродарини танимасликка олади. Ақлли фаросатли одамлар қолмайди. Одамларнинг яхшиликни билмайдиган, ёмонликдан қайтмайдиган бефаҳмлари қолади”.

188-оят. Айтинг: “Мен ўзимга ҳам бирон фойда ёки зиён етказишга эга эмасман. Магар Аллоҳ хоҳлаган иш бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон ёмонлик - зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун (дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ва (жаннат неъматлари ҳақида) хушхабар бергувчиман, холос”.
Калбий айтади: Макка аҳли: Эй Муҳаммад, Роббинг сенга нархлар кўтарилишидан илгарипаст нархларни хабарини бермайдими? Шунда сен нарсаларни сотиб олиб, фойда кўрардинг. Унумсиз ерларнинг хабарини бермайдими? Шунда сен у ердан унумдор ерларга кўчиб кетардинг,- дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.

189-191-оятлар. (Аллоҳ) шундай Зотдирки, сизларни бир жондан (Одамдан) яратди ва у ором осойиш топсин, деб унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди. (Одам) унга қўшилганидан кейин у (Ҳавво) енгил юк (хомила) билан юклик бўлиб, ўша (юк) билан юрди. Бас, қачонки оғирлашганида, (улар) Парвардигорлари – Аллоҳга дуо қилдилар: “Қасамки, агар бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг, албатта шукр қилувчилардан бўлурмиз”. Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин, унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни, болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар. Бас, Аллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан Юксакдир. Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) ширк қиладиларми?!
Мужоҳид айтади: Одам а.с. ва хотинининг болалари турмас эди. Шунда шайтон иккаласига: “Агар болангиз туғилса Абдул Ҳорис, деб исм қўйинглар”, деди. Илгари шайтоннинг исми Ҳорис эди. Улар шундай қилишди. Аллоҳнинг “юююю”,ояти шу ҳақидадир.

204-оят. Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз – шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовар бўлсангизлар.
Абу Ҳурайра р.а. айтади: Бу оят намозда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг орқаларида туриб овозларини баланд кўтариб гапирувчилар ҳақидадир.
Қутода айтади: Намоз фарз қилинган аввалги пайтларда намозларида гапиришарди. Бир киши келиб намозда турган ҳамроҳига “қанча ракаът ўқидинглар”, дер эди. У ҳа мжавоб қайтарарди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Зуҳрий айтади: Бу оят бир ансорий йигит ҳақида нозил бўлган. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар сафар қуръон ўқисалар у ҳам ўқирди. Шунда ушбу оятни нозил бўлди.
Ибни Аббос р.а. айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.) фарз намозда қуръон ўқирдилар. Саҳобалар ҳам орқаларидан овозларини кўтариб ўқишар ва Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг овозлари биланг аралашиб кетарди. Шунда ушбу оятни нозил бўлди.
Саид ибн Жубайр,Жубайр, Мужоҳид, Ато, Амр ибн Диноа ва бошқалар айтади: Бу оят жуа куни хутба ўқилаётганда имомга қулоқ солиб сукут сақлаш ҳақида нозил бўлган.