A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
010. Юнус сураси
PDF Босма E-mail

2-оят. Бу одамлар учун ўзларидан бўлган бир кишига (яъни, Муҳаммад алайҳис- саломга, кофир) кимсаларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг, иймон келтирган зотларга эса улар учун парвардигорлари ҳузурида азалий рост мартаба борлиги ҳақида хушхабар етказинг деб ваҳий юборганимиз қизиқ туюлдими?!
Кофирлар: “Дарҳақиқат, бу (яъни, Муҳаммад) зўр сеҳргардир”, дедилар.
Ибн Аббос: - Аллоҳ таоло Муҳамммад (с.а.в.)ни элчи қилиб юборгач, кофирлар инкор этишди ва: - Аллоҳ Муҳаммад каби бир башар (инсон)ни элчи қилиб юборишдан кўра улуғроқдир, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.

15-оят. Қачон уларга (уларнинг олдида) бизнинг очиқ равишда оятларимиз тиловат қилишса, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсалар: “Бу Қуръондан бошқа бир Қуръон келтиргин ёки буни ўзгартиргин”, дедилар. Айтинг: “Мен учун уни ўз томонидан ўзгартириш дастур эмасдир. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган оятларгагина эргашурман. Чунки мен агар Парвардигоримга исён қилсам улуғ кунларнинг (Қиёматнинг) азобидан қўрқурман”.
Мужоҳид: Бу оят Макка мушриклари ҳақида нозил бўлгандир.
Муқотил: Улар беш кишидир: - Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ал-Маҳзумий, ал-Валид ибн Муғийра, Макроз ибн Ҳифс, Амр ибн Абдуллоҳ ибн Абу Қайс ал-Омрий ва Ос ибн Омир. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)га: - Бизга бир Қуръон келтир-ки, унда Лот ва Уззага ибодат қилишни тарк қилиш бўлмасин, - дейишди.
Калбий: - Бу оят масхара қилувчилар ҳақида нозил бўлган. Улар: Эй Муҳаммад, бу Қуръондан бошқа Қуръон келтир. Унда биз сендан сўраган нарсалар бўлсин, - дейишди.