A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
020. Тоҳа сураси
PDF Босма E-mail

1-2-оят. «То, Ҳа».
2. «(Эй Муҳаммад), Биз сизга бу Қуръонни қийналиб жафо чекишингиз учун эмас...»
Муқотил: Абу Жаҳл ва Назр ибн Ҳорис Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг кўп-узун ибодат қилиб, тиришаётганларини кўриб: − Сен бизнинг динимизни тарк қилганинг сабабли, албатта, қийналасан, азоб чекасан, − дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Зоҳҳак: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Қуръон нозил бўлгач, у киши ва асҳоблари туриб намоз ўқидилар. Шунда Қурайш кофирлари: − Аллоҳ таоло бу Қуръонни Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га қийналиши, машаққат чекиши учунгина нозил қилгандир, − дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган эди.

131-оят. «Сиз кўзларингизни Биз (кофирлардан айрим) тоифаларни фитнага солиш учун баҳраманд қилган ҳаёти дунё гўзалликларидан иборат нарсаларга тикманг! Парвардигорингизнинг ризқи яхшироқ ва бойроқдир».
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг озод қилган қуллари (ёки хизматчилари) Абу Рофиъ: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларига меҳмон келди. Шунда у киши мени чақириб, таом сотадиган бир яҳудийга юбордилар. Мен: − Муҳаммад (Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)) айтдилар: - Бизникига меҳмон келди. Унинг олдига қўйишга бизда ҳеч нарса йўқдир. Бизга фалон-фалон миқдорда ун сотгин ёки Ражаб ойи киргунча қарзга бергин, − дедим. Шунда яҳудий: − Мен уни фақат бир гаров эвазига қарзга бераман, − деди. Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га қайтиб бориб, унинг гапини айтдим. Шунда у киши: − Аллоҳга қасамки, мен осмонда ҳам амин-омонатдорман, ерда ҳам амин-омонатдорман.
Агар менга қарзга берса ҳам, сотса ҳам, албатта, уни адо этар эдим. Бор совутимни олиб бор, − дедилар. Шунда у кишига тасалли бериб ушбу оят нозил бўлди.