A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
022. Ҳаж сураси
PDF Босма E-mail

11-оят. «Одамлар орасида Аллоҳга бир четда (яъни сидқидилдан эмас, балки тил учида) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса, ўша  сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна – бахтсизлик етса (диндан) юз ўгириб кетур. У дунёю-охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир».
Муфассирлар айтишади: − Бу оят аробийлар ҳақида нозил бўлган. Улар ўз чўлларидан Мадинага − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига ҳижрат қилиб келишган эди. Улардан бирларининг Мадинага келиб соғлиги яхши бўлса, оти чиройли тойча туғса, хотини ўғил туғса, моли кўпайиб, яшаши яхшиланса, хотиржам бўлиб иймонда турарди ва:− Бу динга кирганимдан бери фақат яхшилик кўрдим, − дерди. Агар Мадина касалликлари тегиб қолса, хотини қиз туғса, бияси бола ташласа, мол-мулки камайса, нафақа − садақа берилмай қолса, шайтон унга келиб: − Аллоҳга қасамки, шу динга кирганингдан бери фақат ёмонлик кўрдинг, − дерди. У васвасаланиб динидан қайтарди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Атийя Абу Саид Ал Худрийдан: − Яҳудлардан бир киши Исломга кирди-ю, кўзи кўр бўлди, моли кетиб қолди, боласи ўлиб қолди. У бунда Исломни сабаб қилиб шумланди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келиб:− Мени (Исломдан) озод қилинг, − деди.
У киши:− Ислом бекор қилинмайди, - дедилар.
Шунда у: − Мен шу динимга кирганимдан бери ҳеч яхшилик кўрмадим. Кўзим кўр бўлди, мол- мулким кетди, болам ўлди, − деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Эй яҳудий, олов темирни, олтинни, кумушни ифлосликлардан қолипга қуйиб, ажратиб олганидек, Ислом ҳам кишиларни қолипга қуйиб ажратиб олади, − дедилар ва ушбу оят нозил бўлди.

19-оят. «Мана шу икки ғаним, (яъни мўминлар билан кофирлар) Парвардигорлари (нинг ҳам дини) хусусида талашдилар (яъни мўминлар Аллоҳнинг ҳақ дини бўлмиш Исломнинг ғолиб бўлишини истадилар, кофирлар эса  бу динни йўқ қилмоқчи бўлдилар). Бас, кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан қайноқ сув қуйилиб...»
Қайс ибн Убода айтади: Абу Зардан эшитдим: − Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, «Мана шу икки ғанимлар...» ушбу олти киши ҳақида нозил бўлган:    Ҳамза, Убайда, Али ибн абу Толиб, Утба, Шайба ва Волид ибн Утба. Бухорий ривояти.
Қайс ибн Убоддан, Али (розияллоҳу анҳу) айтади: − Ушбу оят. «Мана шу икки ғанимлар... (уларга): − ўт азобини тотиб кўрингиз, − дейишур». (Ҳаж – 19-20-21-22)гача биз ҳақимизда ва Бадр кунидаги яккама-якка курашимиз ҳақида нозил бўлгандир.
Ибн Аббос: − Улар Аҳли китоблардир. Мўминларга: − Биз сизлардан кўра Аллоҳга ҳақлироқмиз. Китобимиз қадимгироқдир. Пайғамбаримиз сизнинг Пайғамбарингиздан олдинроқ ўтган,− дейишди. Мўминлар эса: − Биз Аллоҳга яқинроқмиз. Биз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ҳам, сизнинг Пайғамбарингизга ҳам иймон келтирдик. Нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирдик. Сизлар эса бизнинг Пайғамбаримизни танидинглар, кейин   уни тарк қилдинглар ва ҳасад қилиб унга кофир бўлдингизлар, − дейишди. Уларнинг хусумат талашишлари шундай бўлди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Бу Қутоданинг сўзидир.

39-оят. «Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта, Аллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир».
Муфассирлар айтишади: − Макка мушриклари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг асҳобларига азиятлар етказишарди. Улар урилган, жароҳатланган ҳолда келиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га шикоят қилишарди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга: − Сабр қилинглар, мен уруш қилишга буюрилмадим, − дер эдилар. Бу ҳолат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳижрат қилгунларича давом этди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Маккадан ҳайдаб чиқарилганларида Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): − Иннаа лиллаҳи, дарҳақиқат, ҳалок бўламиз, − деди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): − Бас, билдимки, яқинда уруш бўлади, деди.

52-оят. «(Эй Муҳаммад), биз сиздан илгари юборган ҳар бир элчи ва пайғамбар борки, қачон (улардан биронтаси ўзига нозил бўлган оятларни) қироат қилса, шайтон унинг қироатига (оятда бўлмаган нарсаларни) ташлагандир. Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани бекор қилур, сўнгра Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир.
Муфассирлар айтишади: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қавмлари ўзларидан юз ўгираётганини кўргач, уларнинг узоқлашишлари, у киши келтирган ҳидоятни қабул қилмасликлари оғир ботгач, ўзларича, Аллоҳдан ўзилари билан қавмлари орасини яқинлаштирадиган бирор нарса келишини орзу қилардилар. Бу қавмларининг иймонга келишини жуда хоҳлаганликларидан бўлган эди. Бир куни Қурайш мажлисларининг бирида ўтирдилар. Одам кўп эди. Ҳозир  шу вақтда ўзларидан одамларни қочирадиган, узоқлаштирадиган бирор нарса Аллоҳдан келмаслигини хоҳладилар. Шуни орзу қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло Ван-Нажм сурасини нозил қилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни ўқиб: «Лот, Уззо  ва яна учинчиси бўлмиш  Манот  ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми?!» оятига етгач, шайтон у кишининг тилига орзу қилган, кўнгилларига келган нарса сабабли: − Мана шу олий қушлардир. Уларнинг шафоатларидан умид қилинади, − жумласини ташлайди, солади. Қурайшликлар буни эшитиб хурсанд бўладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қироатларида давом этиб суранинг ҳаммасини ўқиб бўлдилар. Сура охирида сажда қилдилар. У киши сажда қилганлари учун мусулмонлар ҳам сажда қилишади. Масжиддаги барча мушриклар ҳам сажда қилишади. Ҳамма сажда қилади. Фақатгина Волид ибн Муғийра ва Абу Уҳайҳа Саид ибн Ос сажда қилишмади. Улар сиқимларига турпоқ олиб пешоналарига тегиздилар. Чунки улар қариб қолишган эди. Сажда қилолмасдилар. Кейин қурайшликлар тарқалишди. Эшитган нарсалари уларни хурсанд қилганди Улар: − Муҳаммад илоҳларимизни яхшилик билан зикр қилди. Биз биламизки, Аллоҳ ўлдиради, тирилтиради, яратади, ризқ беради, лекин илоҳларимиз Аллоҳнинг ҳузурида бизни шафоат қилади, агар Муҳаммад улар учун ҳам (яхши зикрдан) ажратса, биз у билан биргамиз, − дейишди. Кечқурун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Жаброил (алайҳиссалом) келди. У: − Сиз нима қилиб қўйдингиз? Одамларга мен Аллоҳдан келтирмаган нарсани тиловат қилдингиз-ку?! − деди. Буни эшитиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) роса хафа бўлдилар. Аллоҳдан қаттиқ қўрқдилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Буни эшитиб қурайшликлар: − Муҳаммад бизнинг илоҳларимизни зикр қилганидан пушаймон бўлиб, надомат қилди, − дейишиб, яна мусулмонларга ёмонликларни зиёда қилишди.
Саид ибн Жубайрдан: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): Лот, Уззо ва яна учинчиси бўлмиш Манот ҳақида ўйлаб кўрдингизми?! Оятини ўқидилар. Шунда шайтон у кишининг тилига: − Булар олий қушлардир, уларнинг шафоатидан умид қилинади, − жумласини солди. Буни эшитиб мушриклар хурсанд бўлишди ва: − У бизнинг илоҳларимизни ҳам (яхшилик билан) зикр қилди, − дейишди. Шунда Жаброил (алайҳиссалом) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га келиб: − Менга Аллоҳнинг каломини ўқиб кўрсатинг, − деди. У киши ўқиб кўрсатгач: − Мана бу сўзни мен сизга келтирмаганман. Бу сўз шайтондандир, − деди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.