A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
023. Мўъминун сураси
PDF Босма E-mail

1-оят.« Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар».
Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу): Агар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ваҳий келиб қолса, у кишидан худди асаларининг ғинғиллашидек ғинғиллаш эшитиларди. (Бир куни шундай бўлганида) биз бир соат кутиб туриб қолдик. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қиблага юзландилар ва икки қўлларини кўтариб: − Эй Аллоҳим, бизни зиёда қилгин − кам қилмагин, иззатли қилгин −  хор қилмагин, (неъматлар) бергин – маҳрум қилмагин, афзал-устун қилгин – (бошқаларни) устимизга устун-афзал қилмагин. Бизлардан рози бўлгин, − дедилар. Кейин эса: Дарҳақиқат, менга ўнта оят нозил қилиндики, ким уларга амал қилса, жаннатга киради, − дедилар. Сўнг ушбу ўнта оятни (1-10-оятлар):

«Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи кишилардир. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалоллларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маломат қилинмаслар.  Энди ким шундан ўзгани (яъни зино ва шу каби шариати Исломияда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир. Улар (яъни мўминлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир. Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир. Ана ўшалар Фирдавс (жаннатига) меросхўр бўлгувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар», ўқидилар. Ҳоким ривояти.

2-оят. «Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир».
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) агар намоз ўқисалар, (бошларини кўтариб) кўзларини осмонга қаратардилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди.

14-оят. «Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув – нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг гўзал яратгувчи (яъни йўқдан бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ баракотли – буюкдир.
Анас ибн Моликдан: − Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) айтдиларки: − Тўрт нарсада Роббимга мувофиқ келдим: Мен: − Эй Расулуллоҳ, мақоми (Иброҳим) ортида намоз ўқисак бўлмайдими? – дегандим. Шунда Аллоҳ таоло: − Мақоми Иброҳимни намозгоҳ қилиб олинглар, − оятини нозил қилди. Мен: − Эй Расулуллоҳ, аёлларингизни ҳижоб-парда ортига олсангиз бўлмайдими? Ҳузурингизга яхши ҳам, ёмон ҳам кириб-чиқади, − дегандим. Шунда Аллоҳ таоло: − Агар улар (Пайғамбар аёллари)дан бирор нарса сўрасангиз, ҳижоб-парда ортидан сўранг, − оятини нозил қилди. Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хотинларига: Ё тийиласизлар ёки Аллоҳ таоло у кишига сизлардан кўра яхшироқ аёлларни алмаштирб беради, − деган эдим. Шунда Аллоҳ таоло: «Агар У (Пайғамбар) сизларни талоқ қилса, шоядки, Роббиси унга сизлардан кўра яхшироқ аёлларни алмаштириб берса», оятини нозил қилди ва (тўртинчиси эса)

12. «(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик. Сўнгра уни (яъни барча инсонларни) аввало мустаҳкам қароргоҳдаги (яъни бачадондаги) нутфа-маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув – нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг гўзал яратгувчи (яъни йўқдан бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ баракотли – буюкдир», оятлари нозил бўлганида мен: − Бас, энг гўзал яратувчи Аллоҳ баракотли – буюкдир, − дедим. (Яъни Умар (розияллоҳу анҳу)нинг шу сўзларини шу оятнинг охирида Аллоҳ нозил қилган).

76-оят. «Мана, Биз уларни азоб-очарчилик билан ушладик. Улар эса на Парвардигорига бўйин эгдилар ва на тавба-тазарруъ қилдилар».
Икрима ибн Аббосдан: − Абу Суфён Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдига келиб: − Эй Муҳаммад, Аллоҳ ва қариндошчилик билан сўрайман (очлик-машаққатдан) ҳатто қонли вабрларни ҳам едик (шунга мажбур бўлдик), − деди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): Сумома ибн Усол ал-Ҳанафий асирга тушиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларига келтирилди. У асир ҳолида Исломга кирди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни қўйиб юбордилар. У Ямомага бориб Макка аҳлига Ямомага келаётган озиқ-овқат йўлини тўсиб қўйди. Аллоҳ таоло Қурайшни очарчилик йиллари билан ушлади. Ҳаттоки қонли вабрларни ейишгача бориб етдилар. Шунда Абу Суфён Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га келиб: − Сендан Аллоҳни ва қариндошчиликни ўртага қўйиб сўрайман. Сен ўзингни мен бутун оламларга раҳмат қилиб юборилганман, − деб айтасан-а? – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): – Ҳа, шундай,– дедилар.
Шунда у: – Сен ота-боболарни қилич билан ўлдирдинг, бола-чақаларни эса очлик билан ўлдирдинг-ку! – деди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.